Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Йўл харитаси”нинг ижроси назоратга олинадиган бўлди

“Йўл харитаси”нинг ижроси назоратга олинадиган бўлди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатаси депутати Даврон Арипов Бекобод шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз ҳудудларига ташрифи давомида берилган топшириқлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган “Йўл хариталари”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Даставвал, депутат ҳудуддаги “Саҳоват” қариялар уйига бориб, у ердаги мавжуд шароит, пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар тўланиши, овқатланиш сифати ҳамда қариялар уйи фаолиятининг ҳолати билан танишди. Мазкур муассасада умргузаронлик қилаётган Валентина Писенко, кекса отахонлар Шокир Валиев, Сервер Сулеймановлар билан дилдан суҳбатлашганда депутатга уларга яратилган шароитдан мамнун эканликларини, юзага келган муаммолар ўз вақтида бартараф этиб келинаётганидан хурсанд эканликларини билдирдилар.

Д. Арипов шаҳардаги “Пахтакор” ва “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди ва уларнинг муаммолари билан қизиқди. Шаҳар чеккасида жойлашган “Янги ҳаёт” маҳалласида қурилаётган 18-умумий ўрта таълим мактабига бориб, у ердаги ишлар билан танишди. Шундан сўнг, депутат Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси фаолиятини ўрганди. Мазкур жараёнда бир қатор муаммолар анқиланди. Хусусан, тез тиббий ёрдам ходими Абдумалик Кенжаев “Тез тиббий ёрдам машина”ларининг жуда эскириб қолганлиги, тез-тез бузилиб қолаётганлиги, мурожаат этган беморларга Бекобод туманининг “Тақачи”, А.Қаҳҳор номидаги маҳаллаларига етиб боришда қийинчиликларга дуч келаётганлиги хақида мурожаат этди. Депутат бу масалада шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбаридан аниқ маълумотлар олиб, мазкур масалада Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилишини маълум қилди. Бекобод шаҳар “Сайҳун” маҳалласи раиси А.Матмусаев маҳалланинг “Соҳил”, “Ёрқин”, Низомий кўчаларига ичимлик суви келтириш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат этди. Сабаби, бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган масала эканлигини, фуқаролар сувни ариқлардан истеъмол қилиб келиши оқибатида турли касалликларга чалиниб қолаётганлигини айтиб шикоят қилди. Депутат мазкур масаланинг шаҳар “Йўл харитаси”га киритилганлиги сабабли унинг ижросини назорат қилиб боришини маълум қилди.

Тараққиёт тезлашгани сайин, жамиятда одамларнинг турмуш маданиятига, кундалик эҳтиёжларга талаби ҳам ошиб бораверади. Бу жараёнларда, албатта, муаммолар туғилиши табиий. Аммо бугунги олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларнинг ижроси ўз вақтида таъминланса, жойлардаги раҳбарлар, мутасаддилар халқ манфаатларини кўзлаб иш юритса, ҳар қандай камчилик бартараф этилиб, мавжуд муаммолар ўз ечимини топади. Депутатлар эса ана шу жараёнларда холис кўмак берувчи, одилона ёндашувчи халқ фидойиларидир.


Кўришлар сони: 271

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...