Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ота-боболаримизнинг ёрқин хотирасини ёд этиш, уларнинг руҳи покларига ҳурмат бажо келтириш, шунингдек, бугунги тинч-осойишта ҳаётимиз, дориламон ва фаровон кунларимиз, осуда турмушимиз учун жанггоҳларда қон кечган фахрийларга иззат-икром, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Бинобарин, Иккинчи жаҳон урушида ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ёрқин хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш бугун том маънодаги миллий анъанамиз ва улуғ қадриятимизга айланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23 апрелда имзоланган “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юртимизнинг барча ҳудудларида бу йилги байрамни муносиб нишонлаш чора-тадбирлари бошлаб юборилди.

Бу йилги байрам тадбирлари “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида нишонланаётгани алоҳида аҳамиятга молик.

Айни кунларда Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида барча давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари уларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олишмоқда, кўнгил сўрашмоқда. Ўз навбатида, ёлғиз ва кам таъминланган уруш қатнашчиларининг турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу савобли эзгу амалларда халқ вакиллари бўлган депутатлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков ҳам Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида истиқомат қилувчи уруш фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларнинг турмуш шароити, саломатлигидан хабар олди.

Юзма-юз дийдорлашувлар чоғида Президентимиз томонидан уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, умуман, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик, ҳар йилги рағбатлантиришлар, доимий ғамхўрлик, берилаётган моддий-маънавий ёрдамлар, бепул тиббий хизматлар, буларнинг барчаси фахрийлар ҳамиша давлатимиз ва халқимиз ардоғида эканининг амалдаги исботи экани қайд этилди.

Уруш фахрийлари ўзларига Президентимиз, халқимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва эътироф учун миннатдорлик билдириб, эл-юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, дастурхонларимиз тўкин, ҳаётимиз фаровон, давлатимиз бой бўлсин, дея дуо қилдилар.


Кўришлар сони: 439

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...