Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фахрийлар ҳамиша эъзозда

Фахрийлар ҳамиша эъзозда

Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани Қорасув маҳалласида Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти ҳудудий ташкилоти, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

Нуроний кексаларимиз ҳолидан хабар олиш, уларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори билан 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни арафасида уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантирилаётгани ҳам нуронийларимизга кўрсатилаётган юксак ҳурмат ва эҳтиромдан далолатдир.

Мамлакатимиз миқёсида катта шодиёна ва кўтаринкилик билан нишонланаётган ушбу байрам мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, бугунги кунимизга шукроналик ҳисси билан йўғрилган.

— Ота-боболаримиз қадимдан Ватан учун, унинг озодлиги учун жон фидо этиб келганлар, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдураҳим Қурбонов. — Бугунги ёшларимизни ана шу аждодларимизга муносиб, она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашимиз лозим. Айниқса, навқирон авлоднинг таҳликали, тобора кескинлашиб бораётган дунёда бепарво бўлмасдан, вазиятга тўғри баҳо берган ҳолда, ўз юртини улуғлаши, тупроғини муқаддас деб билиши, эртанги кунга бўлган ишончи барчамизга куч бағишлайди.

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари шарафланди. Ўз навбатида, улар йиғилганларга тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш, Ватанни кўз қорачиғидек асраш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


Кўришлар сони: 957

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...