Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Мақсад — муаммоларга амалий ечим топиш

Мақсад — муаммоларга амалий  ечим топиш

Апрель ойининг охирги ҳафтасида парламент қуйи палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Мазкур жараёнда халқ вакиллари аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларини ўрганиш ҳамда мазкур масалаларга ечим топишга алоҳида эътибор берди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Ханиязовнинг ўз сайловчилари билан мулоқотлари ҳам амалий ишларга бой бўлди.

Қонликўл туман болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган ушрашувда аҳоли депутат З.Ханиязовга ўзларининг таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириш баробарида ўзларини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилишда амалий ёрдам сўради. Хусусан, фуқаро А.Турсинов анчадан бери ишсиз эканлини билдириб, ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Депутат кўмаги билан   А.Турсинов Қонликўл қурилиш корхонасига шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди.

Шу билан бирга О. Дуйсенбаева томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит олишни сўраб, депутатга қилган мурожаати ижобий ечим топди. О. Дуйсенбаевага “Халқ банк”нинг туман филиали томонидан 20 миллион сўм кредит ажратиладиган бўлди.


Кўришлар сони: 1099

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...