Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Тиббий ускуналар бор, лекин...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримов сайловчилар билан учрашув мобайнида ижтимоий объектларда ҳам бўлиб, бу ерда юртдошларимизга яратилган шароит ва имкониятларни ўрганмоқда. Жумладан, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, беморлар билан суҳбатлашди.

— Муаммо йўқ эмас, — дейди депутат. — Масалан, марказ гарчи 530 ўринга мўлжалланган бўлса-да, ҳозирда 600 нафардан зиёд беморлар даволанмоқда. Юрак ҳамда пластик жарроҳлик амалиётлари республикамиз пойтахтида амалга оширилади. Аксарият бошқа жарроҳлик амалиётларини бажариш учун Андижон тиббиёт институти клиникасидан фойдаланишга тўғри келмоқда. Гарчи, марказ зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлса-да, улардан фойдаланиш учун мослашган бинога эга эмас. Мутахассислар билан ушбу ҳолатни ўрганиб амин бўлдимки, марказ ҳудудида 4 қаватли қўшимча бино қуриш зарур бўлади. Бунинг учун  21 миллиард сўм маблағ керак. Агар шу масала ижобий хал бўладиган бўлса шундоқ ҳам бемор болаларни овора қилишга ҳожат қолмайди.

Шунингдек, депутат сайловчиларнинг юзлаб мурожаатларини ўрганишда давом этмоқда. Ана шулардан бири Андижон шаҳридаги 5-кичик даҳада истиқомат қилувчи Замирахон Қодирова томонидан йўлланди. Соғлиғидан айрилган она оёғидан ажраган 21 ёшли ўғлига ҳам ғамхўрлик қилиш билан банд.

— Фарзандимни даволатиш учун яшаб турган уйимни сотишимга тўғри келган, — дейди у. — Асосий дард ортда қолди. Бироқ, фарзандларим, набираларим билан  ижара уйда яшашимга тўғри келяпти. Шу боис депутатга мурожаат қилиб, имкон бўлса, уй-жой ва моддий ёрдам билан таъминланиш масаласида ёрдам сўрадим.

Албатта, бу масалаларнинг қай даражада амалга оширилишини вақт кўрсатади. 

Парламент аъзоларининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Саминжон ҲУСАНОВ


Кўришлар сони: 380

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...