Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фуқароларни қандай муаммолар безовта қилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг сайловчилар билан мулоқотлари давом этмоқда.

Урганч  шаҳридаги “Саховат” маҳалласида ўтказилган учрашувда сайловчилар уй-жой, ҳудудни ободонлаштириш, бандлик ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ҳал қилинмай келаётган  муаммоларни кўндаланг қўйдилар. Жумладан, Машариф Юсупов, Ойтўти Саидова, Олтиной Бобожоновалар шаҳарда қурилаётган арзон уйлардан квартира ва якка тартибда иморат қуриш учун ер участкаси ажратиш масаласида мурожаат қилдилар.

— Учрашувларда фуқаролар томонидан арзон кўп қаватли турар жойлардаги квартираларнинг нархини тушириш, шаҳарнинг бош лойиҳасига кўра,  турар жойи бузиладиган фуқароларга компенсация тўловлари бўйича мурожаатлар кўп бўлди, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Клара Джумамуратова. — Улар ўрганилиб, тегишли тартибда назоратга олинди.

Парламент қуйи палатаси депутати Хайрулла Рўзметов Шовот ва Қўшкўпир туманлари аҳолиси билан мулоқоти жараёнида тез тиббий хизмат кўрсатишдаги муаммолар тўғрисида эътирозлар билдирилди. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишув жараёнида қатор масалалар ўз ечимини топди.

Депутатлар 9 май — Хотира ва қадрлаш куни олдидан уруш ва меҳнат фахрийлари хонадонларида бўлиб, уларни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги билан табрикладилар.

 

Одилбек ОДАМБОЕВ


Кўришлар сони: 1131

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.11.2019
Давлат бюджети: мунозаралар авж нуқтасига етмоқда

Савол туғилади: нега энди Давлат бюджети қонун сифатида Олий Мажлисда, яъни парламентда қабул қилинади-ю,...

20.11.2019
Депутатлар таклифи инобатга олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қўмиталари, сиёсий партиялар фракциялари, ишчи гуруҳларида...

20.11.2019
Олий таълим муассасаларининг ягона ижтимоий тўлов ставкаси нега 25 фоиз бўлиши керак?

Ҳар қандай қонун лойиҳасини муҳокама қилишдан мақсад — уни такомиллаштириш, соҳадаги масалаларни...