Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ичимлик сув таъминоти депутат назоратига олинди

Ичимлик сув таъминоти депутат назоратига олинди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари жойларга чиқиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда. Мазкур жараёнларда фуқаролар мурожаатлари ўрганилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати Умиджон Сулаймонов ҳам Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги маҳаллаларда юриб, аҳолини қийнаётган масалаларни атрофлича ўрганмоқда. Шунингдек, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам бериб бормоқда.

Ўрганишлар жараёнида аниқландики, тумандаги “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 28-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 528 нафар ўқувчи учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бироқ муаммо ҳам йўқ эмас.

— Мактабимизнинг мажлислар зали 1991 йилда фойдаланишга топширилган. Ҳозирги кунда анча эскириб қолган, – дейди мактаб директори Ҳосилжон Мўйдинов. — Биз ўз имкониятимиздан келиб чиқиб, таъмирлаш ишларини олиб бораяпмиз. Аммо ундаги 150 кишилик ўриндиқларни ҳам алмаштиришимиз керак. Бу масала бўйича туманимизда ўрганишлар олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати У.Сулаймоновга мурожаат қилиб, ёрдам сўрадик.

Депутат томонидан мавжуд ҳолат атрофлича таҳлил қилиниб, уни ҳал этиш чора-тадбирлари белгиланди ва назоратга олинди.

Тумандаги “Файз” маҳалла фуқаролар йиғинида жами 3 минг 600 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуднинг ичимлик сув таъминотида муаммолар бор. Ўн километрга ичимлик сув тармоғи тортиб, масалага ечим топилиши белгиланган. Бу йўналишда тегишли ташкилот ва мутасадди идораларга аҳоли томонидан мурожаат этилган. Албатта, бу борада муайян ишлар ҳам қилинган. Масалан, Файзли кўчасига 2 километр масофага ичимлик сув тармоғи тортилган. Бироқ айни пайтда тармоқда сув йўқ.

Фуқаролар депутатга ана шу тармоқни ишга туширишда амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. У.Сулаймонов томонидан туман “Сувоқова” ДУК бўлими раҳбарига муаммони ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар қўйилди ва масала депутат назоратига олинди.


Кўришлар сони: 359

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...