Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Муаммо ўз ечимини топадиган бўлди(ми?)

Муаммо ўз ечимини топадиган бўлди(ми?)

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ёрмамат Холиёров ўзи сайланган сайлов округидаги ҳудудларда ўтказган ўрганишлари жараёнларида аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилмоқда. Ушбу жараёнларда депутат ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ишларни обдон ўрганиб, таҳлил қилмоқда. Халқ вакили Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги тиббиёт муассасалари ва ижтимоий-иқтисодий объектларнинг фаолияти билан яқиндан танишди. Хусусан, тумандаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳолати ҳамда мазкур муассаса томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар депутатнинг диққат марказида бўлди.

Ўрганишда маълум бўлдики, шифохонадаги ҳаво-томчи касалликлари бўлимида алоҳида ёпиқ ҳимояланган сув сақланадиган идишлар, сантехника воситалари — душ, ванна, ювиниш хоналари етишмайди. Бундан ташқари, суҳбат жараёнида тиббиёт ходимлари етишмаслиги ҳам аниқланди.

Депутат мазкур муаммони ўрганиб, тегишли ташкилот мутасаддиларига депутатлик сўрови юборишни билдирди.

Ё.Холиёров ўрганишларни Олтинсой туманида ҳам давом эттирди. Аҳоли билан мулоқот жараёнида тумандаги “Карсаган” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари маҳалла аҳлини қийнаётган муаммолардан бири — ёз ойларида сув таъминотининг узилиб қолиши, натижада одамларнинг томорқадан фойдаланишида қатор қийинчиликларни келтириб чиқараётгани маълум бўлди.

Депутат ҳақиқий ҳолатни ўрганиб чиқди ва маҳалла фаоллари билан бирга муаммони ҳал қилишга киришди.


Кўришлар сони: 1252

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...