Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутат ичимлик сув муаммосини ҳал қилиб берди

Депутат ичимлик сув муаммосини ҳал қилиб берди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг барча депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, фуқаролар билан мулоқотлар қилмоқда. Хусусан, Парламент қуйи палатаси депутати Алишер Ҳамроев Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги сайловчилар билан очиқ мулоқотларда ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, имтиёзли кредитлар ажратилишининг ҳолати, янги иш ўринларининг яратилиши, меҳнат, бандлик муносабатлари, пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўланиши билан яқиндан танишди.

Учрашувлар давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган бир қатор муаммолар, таклифлар билан депутатга мурожаат қилди. Хусусан, Тойлоқ тумани «Узунқишлоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Иброҳим Муҳсинов ҳудудда ичимлик сув таъминотида муаммолар бўлаётгани, бу эса, аҳолига қатор ноқулайликлар келтираётганини билдириб, халқ вакилидан ёрдам сўради.

Депутат мазкур муаммога мутасадди ташкилот вакиллари билан ижобий ечим топди. Айни пайтда маҳаллада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, депутат “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро, иккинчи гуруҳ ногирони Шарофат Давронованинг хонадонида ҳам бўлиб, у билан дилдан суҳбат қурди. Мулоқот давомида Шарофат опа даволанишга эҳтиёжи борлиги, лекин тиббий муолажаларга шароити йўқлигини айтиб, шу масалада ёрдам сўради. Айни масала ҳам жойида ҳал этилиб, Ш.Давронова туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди.

Мазкур жараёнларда депутат Иккинчи жаҳон уруши катнашчилари ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийлар, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқуни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий-маънавий ёрдам кўрсатмоқда. Хусусан, тумандаги “Қўрғонча” ва “Қўшчинор” маҳаллаларида яшовчи меҳнат фахрийлари Асрор Истамов, Норбиби Жалиловалар билан суҳбатда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни туфайли ёшларимиз онги-шуурида ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдек юксак фазилатлар табора чуқурроқ мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, уларга байрам совғаларини топширди.

Депутатнинг аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 768

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.06.2019
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолияти қандай баҳоланди?

Туристик хизматлар экспорти 2018 йилда 1 041 млн. АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда 1 301...

18.06.2019
Қонун лойиҳаси ҳанузгача иккинчи ўқишга киритилмаяпти. Нима учун?

Қонунчилик палатасида Фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан жорий йилнинг 2 апрелида...

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...