Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳоли “тиббиёт посбонлари”дан мамнун

Аҳоли “тиббиёт посбонлари”дан мамнун

Одамлар ҳолидан хабар олиш, уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топиш парламент вакиллари фаолиятининг муҳим мезонларидан бирига айланди.

Хабарингиз бор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар ойнинг охирги ўн кунлигида ҳудудларда — ўз сайлов округида бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот олиб бормоқда. Амалий ишларга бой бўлган учрашувларда йиллар давомида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам бартараф қилинаётир.

...Парламент қуйи палатаси депутати Ўткир Турсунов Навоий вилояти Хатирчи туманида аҳоли билан кечган учрашувларда ҳар бир муаммони атрофлича ўрганиб, уларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда.

Шунингдек, у Хатирчи туманида юртимизда илк бор тажриба тариқасида ўз фаолиятини бошлаган “тиббиёт посбонлари” фаолияти билан яқиндан танишди. Туманда 45 нафар шифокор ўз уйида ишдан бўш пайтларда фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни бошлаган. Бунинг учун ушбу шифокорлар тиббиёт сумкаси, 5 турдаги тиббий жиҳозлар (танометр, фонендоскоп ва бошқа), шунингдек, 23 турдаги дори воситалари билан таъминланган.

Таҳлилга кўра, ушбу тизим ўз фаолиятини бошлагандан сўнг туманда тез тиббий ёрдам чақирувлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кескин камайган. Аҳоли “тиббиёт посбонлари”нинг бераётган маслаҳати, кўрсатаётган биринчи тиббий ёрдамидан жуда хурсанд.

Ў.Турсунов “тиббиёт посбонлари” фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифлар тайёрлашга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Қувонарлиси, мазкур тажриба ўзини оқласа, ушбу ташаббус мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам жорий этилиши режалаштирилган.

Амалий ишларга бой бўлган бундай учрашувлар давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1540

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.06.2020
Депутатлик сўровини юбориш тартиби такомиллашади(ми?)

Тадбирда Қонунчилик палатаси депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд...

03.06.2020
Ўзбекистон Франция парламентлари дўстлик гуруҳлари ҳамкорлиги

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасида хорижий парламентлар билан...

03.06.2020
Давлат бюджети: Қатъий назорат ўрнатилган жойда муаммолар бўлмайди

— Давлат бюджети тўғрисидаги қонуннинг ўтган йил декабрь ойида қабул қилингани бюджет ташкилотларининг...