Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Китоб челленж”: Наримон Умаров ўзи ўқиган мактабга китоблар жамланмаси совға қилди

“Китоб челленж”: Наримон Умаров ўзи ўқиган мактабга китоблар жамланмаси совға қилди

Нақл қилишларича, инсон учун ҳаётда икки нарса энг мўътабар ва азиз. Бу – нон ва китоб. Нон – ризқ-рўз, дастурхон кўрки, ҳаёт баракаси. Ўтмишдан ҳикоя қилувчи тарих, бугунни акс эттирувчи кўзгу, эртанги кунни айтиб берувчи мўъжиза эса китобдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 19 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этишда китобхонлик тарғиботига алоҳида урғу берилгани ҳам бежиз эмас.

Ушбу йиғилишда ҳар бир раҳбар шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилиш орқали китобхонликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш ташаббуси ҳам илгари сурилди.

Бу ташаббус доирасида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Наримон Умаров ҳам ўзи таҳсил олган Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасига китоб жавонидан китоблар совға қилди.


Кўришлар сони: 964

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...