Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери раҳбарлигидаги депутатлар, тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Мазкур жараёнларда депутатлар Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, қишлоқ оилавий поликлиникалар, оилавий поликлиникалар, улардаги патронаж хизматининг самарадорлигини ошириш натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри ташкил этилгани аниқланди. Бу, ўз навбатида, аҳолига ноқулайликлар келтираётган эди. Халқ вакиллари муаммони атрофлича ўрганиб чиққач, Гулистон шаҳрининг “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида барча қулайликларга эга энг замонавий поликлиника қуриладиган бўлди.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги тиббиёт марказларидан жалб қилинган малакали шифокорлар томонидан оғир ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Боёвут туманининг чекка ҳудудларида ҳам тиббий кўриклар ташкил этиляпти.

Депутатлар аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсатишни янада жонлантириш мақсадида соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий қилиш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Ушбу ҳудудларда жойлашган барча тиббиёт муассасаларига юқори интернет тезлигини таъминлаб берувчи шиша толали алоқа кабеллари ётқизилмоқда. Хусусан, Гулистон шаҳридаги барча оилавий поликлиникаларга ва Боёвут тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасига шиша толали кабел ётқизилиб, “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими ва корпоратив тармоқ ишга туширилди.

Ҳудудлардаги бундай кўламдор ишлар қизғин давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати


Кўришлар сони: 551

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...