Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали туман бўлади

Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали туман бўлади

Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Президентимизнинг ушбу соҳани тубдан янгилаш, аҳолининг тиббий хизматлардан рози бўлишини таъминлаш мақсадида қатор Фармон ва қарорлари қабул қилинди. Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мазкур масалага яна бир бор алоҳида эътибор қаратиб, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 24 январь – 18 март кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳи республикамиз бўйича аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиб чиққан эди.

Ана шу ўрганиш давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича алоҳида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди. Унда бир қатор муҳим йўналишлар бўйича вазифалар белгиланган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали туман ташкил этиш вазифаси ҳам қўйилган эди.

Шундан келиб чиқиб, ҳудудларда биттадан намунали туман ташкил этиш юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика марказий тиббиёт муассасалари ҳамда тегишли идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Айни пайтда ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида намунавий туманга айлантириш учун соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан туман аниқлаб олиниб, ҳар бир туман бўйича алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиб, тасдиқлаш чоралари кўрилмоқда.

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бошчилигида тегишли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятида бўлиб, ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш ишларига амалий ёрдам бермоқда.

Хусусан, Гулистон шаҳри ва Боёвут туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни намунали ташкил этиш чоралари кўрилмоқда. Электрон поликлиника тизимини жорий қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳар бир оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти, қишлоқ оилавий поликлиникасини намунали ташкил этишга киришилмоқда. Тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга эътибор қаратилмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибидаги республика тиббиёт марказлари ўз йўналиши бўйича Гулистон шаҳри ва Боёвут туманидаги тиббиёт муассасалари ишларини ҳар тарафлама намунали ташкил этмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, айни пайтга қадар Боёвут тумани тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги муассасаларга 8 хил турдаги қаттиқ ва юмшоқ турдаги жиҳозлар учун 210 миллион сўм маблағ ажратилиб, сотиб олиш чоралари кўрилмоқда.


Кўришлар сони: 935

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...