Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Спикер ўринбосари мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

Спикер ўринбосари мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди

Жорий йилнинг 19 мартида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш қаторида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Book challenge” лойиҳаси давлат ва жамоат ташкилотлари, кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда.

Китоб ҳам таълим, ҳам тарбия калити. У, биринчи навбатда, кишининг иродасини мустаҳкамлайди, фикрлашга, фикрларини жонлантириб, тасаввур қилишга ўргатади. Энг муҳими, китоб инсоннинг ички дунёсига нур олиб киради. Мутолаага меҳр қўйган, китоб билан ошно тутинган инсоннинг кўнглига хотиржамлик, маънавий оламига эса, гўзаллик ошуфта бўлади. Шу маънода, аҳоли ўртасида китобхонликни ривожлантириш кони фойда ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Ҳотамжон Кетмонов ҳам мазкур лойиҳа доирасида ўзи таҳсил олган Балиқчи туманидаги 11-умумтаълим мактаби кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналаридан иборат 150 дан ортиқ китоб жамланмасини совға қилди. У умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан суҳбатлашар экан, ўзи таълим олган вақтлардаги қизиқарли, эсда қоларли хотираларини сўзлаб берди. Ўқувчиларга келгусида юксак марраларга эришишларида муваффақият ва зафарлар тилади.


Кўришлар сони: 1855

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

15.10.2019
“Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун қабул қилиш таклифи билдирилди

2019 йил 15 октябрь куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик...

15.10.2019
Нега баъзи депутатлар шифокорларни тажовуздан ҳимояловчи қонун лойиҳасига қарши?

Кейинги пайтларда кўпайиб бораётган ҳолатлар, яъни, ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни ...