Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал этилди

Фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар жойида ҳал этилди

Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан мулоқотлар қилмоқда. Хусусан,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комила Каромова ҳам Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 44 - қишлоқ оилавий поликлиникасида сайловчилар билан учрашди.

Мулоқот чоғида тумандаги “Чугуртма” маҳалла фуқаролар йиғини, Нурафшон қишлоғи аҳолиси иштирок этди. Ҳудуд аҳолиси қатор масалаларда депутатга мурожаат қилди. Жумладан, Ўралой Мирзаева қишлоқда ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш таклифини билдирди.

Ойсоат Мейлиеванинг мурожаати ҳам иш билан таъминлаш масаласида бўлди. Боқувчисидан айрилган бу аёл рўзғорни тебратишга қийналаётганлигини баён этди. Ушбу масала шу ернинг ўзида ҳал этилди. О. Мейлиева туманнинг Гулистон қишлоғида ташкил этилаётган тез тиббий ёрдам шохобчасига ишга қабул қилинадиган бўлди.

София Мавлонованинг кўзини даволаш учун жарроҳлик амалиёти керак эди. Ушбу мурожаат ҳам шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.


Кўришлар сони: 833

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...