Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аниқланган камчилик 3 кун ичида ўз ечимини топади

Аниқланган камчилик 3 кун ичида ўз ечимини топади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг ҳудудларда аҳоли билан навбатдаги очиқ мулоқотлари ўтказилмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзолари ҳам ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашиб, фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганмоқда, аниқланган муаммоларга ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Урганч туманидаги “Мунис Хоразмий” маҳалласида жойлашган 5-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. Ушбу боғча биноси янги таъмирдан чиққанлигига қарамай, том қисмида захланган жойлар борлиги, электр энергияси тармоқлари белгиланган тартибда ўтказилмагани маълум бўлди. М.Қурбонбоев шу жойнинг ўзида туман молия бўлими раҳбари билан боғланди ва камчилик 3 кун ичида бартараф қилинадиган бўлди.

Шунингдек, “Мунис Хоразмий” маҳалласида жойлашган 11-, 46-умумтаълим мактаби ўқитувчилари 12 километр узоқликдаги “Гулистон” фермер хўжалигидан 11-умумтаълим мактабига 50 нафар, 46-умумтаълим мактабига 17 нафар ўқувчи қатнаб ўқиётганини айтишди. М.Қурбонбоев “Гулистон” фермер хўжалиги билан мактаблар орасида автобус қатнови йўлга қўйилиши масаласида тегишли ташкилотга депутатлик сўрови киритишни қайд қилди.

Тумандаги “Комилжон Отаниёзов” маҳалласида ташкил этилган мулоқотда ҳудуддаги 31-умумтаълим мактаби олдида 1,5 километрлик йўлнинг умуман яроқсиз ҳолга келиб қолганидан шикоят қилишди. Депутат М.Қурбонбоев мутасадди ташкилотлар вакиллари билан боғлангач, мазкур муаммо жорий йилнинг 1 майига қадар бартараф этиладиган бўлди.

Шунингдек, Мақсуд Қурбонбоев Қўшкўпир туманидаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб, ўзи сабоқ олган таълим маскани кутубхонасига китоблар туҳфа этди. Шу билан бирга, синф хоналаридаги доскаларни янгилаш, спорт залини таъмирлаш зарурлиги юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилди.

Бир сўз билан айтганда, депутатлар очиқ мулоқотларда аниқланган муаммоларни масъул ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 268

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...