Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Муаммо бартараф этиладиган бўлди

Муаммо бартараф этиладиган бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилаётир. Парламент қуйи палатаси депутати Ж. Пирматов ҳам Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги бир нечта ижтимоий объектлар ва аҳоли хонадонларига ташриф буюрди. Тумандаги 1-сонли мактаб жамоасига ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара китобларини совға қилди. Шунингдек, мазкур мактабгача таълим муассасасининг фаолиятини ҳам атрофлича ўрганди.


Мазкур муассаса 2018 йилда “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида капитал таъмирланган бўлса-да, бугунги кунда тўлиқ фаолият олиб бормаяпти. Бунинг сабаби ўрганилганда МТМда болалар учун мебель жиҳозлари етишмаслиги аниқланди. Муассаса раҳбарининг берган маълумотларига караганда бу муаммо яқин орада маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўз ечимини топишини маълум килди.

Шу билан бирга “Самарканд” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 7 ёшли (1-гуруҳ ногирони) Маҳмудова Марғиёна ҳамда “Байналминалчи” МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган (1-гуруҳ ногирони) Жўраев Панжининг хонадонига ташриф буюрилди. Ҳомийлар томонидан уларга бир қатор амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Халқ вакилининг ўрганишлари Миришкор туманида давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1227

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...