Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Наманган энг китобхон вилоятга айланади

Наманган энг китобхон вилоятга айланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бешта муҳим вазифа қаторида навқирон авлодимиз ўртасида китоб мутолаасига меҳрни уйғотиш, китобхонликни ривожлантириш ташаббусини илгари сурган эди. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўзи ўқиган мактаб кутубхонаси учун шахсий кутубхонасидан китоб ажратиб, совға қилиши лозимлигини қайд этганди.   

Шундан келиб чиқиб, айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда ўтказилаётган китоб улашиш акцияси давомида барча даражадаги раҳбарлар, кўнгилли юртдошларимиз ўзлари таълим олган мактабларига китоблар совға қилмоқда.

Ушбу хайрли анъанада депутатлар ҳам фаол иштирок этяпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Иброҳим Ҳожиев ҳам барча парламент аъзолари каби, ўзи ўқиган таълим муассасаси — Наманган шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернатида бўлиб, ўқувчилар билан самимий мулоқот қилди. У юртимизда ёшларга яратилган кенг кўламли имкониятлар ҳақида сўзлаб берар экан, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарди. Депутат мактаб кутубхонаси учун кўплаб ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар ҳамда спорт анжомлари совға қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманганга ташрифи давомида ушбу вилоятни энг китобхон вилоятга айлантириш ғоясини илгари сурган эди. Ушбу ташаббусдан илҳомланган наманганликлар бу борадаги қатор амалий ишларда фаол қатнашиб, давлатимиз раҳбари ғоясини рўёбга чиқаришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.


Кўришлар сони: 1087

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...