Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Тошкент вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати қониқарлими?

Тошкент вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати қониқарлими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигида парламент қуйи палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳи жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини таҳлил қилиб, ўрганмоқда.

Ишчи гуруҳнинг 2019 йил 11-13 март кунлари Тошкент вилоятида олиб борган ана шундай ўрганиш якунлари 13 март куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида атрофлича муҳокама этилди.

Ўрганиш чоғида Қонунчилик палатаси депутатлари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда ҳудудий тиббиёт муассасалари шифокорлари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга чалинган қарийб 3756 нафар фуқаро ва эҳтиёжманд оилалар аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказди. Улардан 350 нафарига амбулатор, 107 нафарига туман тиббиёт бирлашмасида, 40 нафарига вилоят соғлиқни сақлаш муассасаларида ва 58 нафарига республика соғлиқни сақлаш муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди. 86 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Барча тиббиёт муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган “2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси”, шунингдек, 2018 йил 18 декабрдаги Қарори билан тасдиқланган “2019–2022 йилларда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш концепцияси”нинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Республика ишчи гуруҳи вилоятда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини оширишда амалий кўмак кўрсатди.

Парламент қуйи палатаси депутатлари иштирокида ҳар бир туманда биттадан МФЙда ҳудудий бирламчи тиббиёт муассасаси раҳбарининг аҳоли олдидаги ахборотини эшитиш тадбирлари намунали ташкил этилди.

Таҳлиллар натижасида вилоятда тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси, дори воситалари ва тиббий буюмлар таъминоти яхшилангани, шунингдек, тиббиёт ходимларининг масъулияти ошгани, тиббиёт муассасалари аҳолига яқинлаштирилгани туфайли бир қатор ижобий натижаларга эришилгани аниқланди.

Вилоят аҳолиси билан ўтказилган юзма-юз суҳбатлар давомида шошилинч тез ёрдам, хусусан, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам бирмунча яхшилангани эътироф этилди.

Тиббиёт муассасалари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларига ҳам олдинги йилларга нисбатан кўпроқ эътибор қаратилаётгани маълум бўлди.

2018 йилда инвестиция дастури доирасида 37 та объектда
128,2 млрд. сўмлик, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5 та тиббиёт муассасасида 6 млрд. сўмлик, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан манзилли рўйхат асосида эса 48 та тиббиёт муассасасида 1,2 млрд. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. 88 та янги хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этилиб, бугунги кунда уларнинг сони 417 тага етган.

2018 йил Тошкент вилоят силга қарши кураш диспансерида фтизиатрия йўналиши бўйича Республика миқёсида бажариладиган жами 20 хилдаги жарроҳлик амалиётлари ўтказилди. Жумладан, умуртқа поғонаси, чаноқ-сон ва тизза бўғимларида 9 турдаги 17 та жарроҳлик амалиёти, ўпкада 6 турдаги жами 37 та, урологик ва абдоминал сил касалликларида ҳаммаси бўлиб 72 та жарроҳлик амалиёти бажарилди. Натижада беморлар Республика фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий марказига жарроҳлик амалиёти учун юборилиши тўхтатилган.

2018 йилда вилоят Онкология диспансерида 6 турдаги юқори технологияли замонавий услубда ўтказиладиган операцияларни амалга ошириш йўлга қўйилди.

Шу даврда жами 314 та юқори технологияли замонавий услубда ўтказиладиган операциялар бажарилиши натижасида беморларнинг Республика онкология марказига овора бўлиб боришига ҳожат қолмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент вилояти учун
10 дона сунъий буйрак аппарати ажратилди. Улардан 2 донаси вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гемодиализ бўлимига, 3 донаси Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасига ва 5 донаси Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб келиб ўрнатилди. Аҳолига гемодиализ хизматини кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида, Олмалиқ ва Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмалари таркибида алоҳида нефрология ва гемодиализ бўлимлари ташкил этилган. Натижада 2017 йилда 19 та “Сунъий буйрак” аппарати билан беморларга гемодиализ муолажаларини бажарган бўлса, айни кунда вилоят бўйича жами 40 та сунъий аппарат ҳисобда турадиган 430 нафар беморга гемодиализ хизматини кўрсатади. 2017 йилда ҳар бир беморга гемодиализ муолажалари 2-2,5 соатдан бажарилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 3-3,5 соатдан амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида беморларнинг муолажа олиш вақти узайди, муолажа сифати ошди ва навбатда турувчиларнинг сони камайди.

2018 йилда ташкил этилган вилоят Скрининг маркази томонидан 6 404 нафар (12,8 фоиз) ҳомиладор аёллар тасдиқловчи текширувдан ўтказилди. Натижада уларнинг 1308 нафарида акушерлик патологиялари ва 233 нафарида туғма нуқсонлар аниқланиб, ногиронлик ва ўлимнинг олди олинди. Бундан ташқари, ҳомиладорларни Республика Скрининг марказига бирламчи қатнови тўхтатилди.

Лекин, сессияда алоҳида таъкидланганидек, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалланиш кўрсаткичларини камайтириш йўлида амалга оширилаётган чораларга қарамай, умумий касалланиш кўрсаткичлари орасида нафас олиш, қон ва қон яратувчи аъзолар ҳамда овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ хасталиклар кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда. Шу билан бирга, тизимдаги мавжуд тиббий техника, асбоб-ускуналарни янгилаш ва замонавий тиббий жиҳозлари билан тўлдириш зарурати мавжуд.

Ўрганишлар жараёнида кадрлар таъминоти ва салоҳияти масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда тизимдаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар билан таъминоти 89,8 фоизни ташкил қилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омилларни аниқлаш ҳамда келгусида йўл қўйилмаслиги чораларини кўриш масалаларини муҳокама қилдилар.

Вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган Чора-тадбирлар дастури атрофлича муҳокама этилиб, тасдиқланди.

Мазкур Чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросининг таъминланиши устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатишга келишиб олинди.

Сессия якунида халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 269

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...