Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Бирига — ногиронлик аравачаси, иккинчисига — ордер

Бирига — ногиронлик аравачаси, иккинчисига — ордер

Аввал хабар қилганимиздек, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан таркиб топган Республика ишчи гуруҳининг Тошкент вилоятида ўрганиш олиб бормоқда.

Мазкур жараёнларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинмоқда.

Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП), қишлоқ оилавий поликлиника (ҚОП)лар мудирларининг ўзлари хизмат кўрсатаётган ҳудуд аҳолисига ҳисобот бериши намунавий ташкил этилмоқда. Хусусан,Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Саксонота қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) мудири Гулнора Эгамбердиева маҳалла аҳлига батафсил ҳисобот берди. Таъкидланганидек, ҚВПда тўрт нафар умумий амалиёт шифокори ҳудуддаги учта маҳалланинг қарийб ўн бир минг аҳолисига хизмат кўрсатади. Шунингдек, шифокор ва ҳамшираларнинг навбатчилик асосида соат 20-00 гача ишлаши йўлга қўйилган.

Тадбирда фуқаролар мудирга савол ва таклифлар билан мурожаат этди. Хусусан, аҳолининг гепатит А га қарши эмлаш нархини қисман арзонлаштириш, ҳудудда алоҳида болалар поликлиникасини очиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлари Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳам эътиборини тортди.  

Ишчи гуруҳи аъзолари ўрганиш жараёнларида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотлар қилиш асносида уларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топилиб, амалий кўмак ҳам кўрсатиляпти. Масалан, Юқори Чирчиқ туманидаги “Шижоат” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, болаликдан ногирон Элбек Файзуллаевга ногиронлик аравачаси берилди. Бронхоэктотит билан оғриб, ҳалигача ногиронлиги белгиланмаган Бахтибой Тўйчиевга эса, вилоят шифохонасида даволаниш учун ордер олиб берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...