Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Поликлиника мудири аҳолига ҳисоб берди

Поликлиника мудири аҳолига ҳисоб берди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Ўрганиш жараёнларида ишчи гуруҳи аъзолари шифохоналарда ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти билан бевосита танишмоқда. Беморлар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган масалаларни ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратаётир. Хусусан, Пискет туман марказий тиббиёт муассасасининг жарроҳлик, терапия, юқумли касалликлар, жонлантириш ҳамда болалар бўлимлари фаолияти ишчи гуруҳи томонидан таҳлилий ўрганилди.

Шу билан бирга, мазкур бўлимларда даволаниётган беморлар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари билан суҳбатлар қилинди. Уларнинг барчаси бугунги тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ижобий ўзгаришлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлардан рози эканини баён этди.

Шунингдек, тумандаги Навоий маҳалла фуқаролар йиғини, 17-уйда яшовчи I гуруҳ ногирони, 1945 йилда туғилган Саодат Абдураҳмонова ҳамда 1988 йилда туғилган II гуруҳ ногирони Муборак Пармонованинг хонадонларига ташриф буюрилди. Улар биринчи тез ёрдам дори воситалари билан таъминланди.

Тошкент вилоятида тиббиёт соҳасини ривожлантириш борасида қилинаётган ижобий ишлар ҳам Республика ишчи гуруҳи аъзоларининг эътиборидан четда қолмади. Масалан, Паркент туманидаги 46-Сўқоқ қишлоқ оилавий поликлиникаси фермер хўжаликлари томонидан ҳомийлик асосида капитал таъмирланаётгани диққатга молик иш сифатида эътироф этилди. Боиси, бу каби амалий ишлардан аҳоли мамнунлигини билдирмоқда.

Ўрганишлар жараёнида, шунингдек, Оққўрғон туманидаги 34-қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Халқабод, Ҳамзаобод, Маданият маҳаллалари аҳолисига ҳисобот бериши намунавий ташкил этилди.

Ишчи гуруҳининг вилоятдаги ўрганишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 218

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...