Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фуқаро иш билан таъминланадиган бўлди

Фуқаро иш билан таъминланадиган бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси Шерзод Раҳимов 99-Фарғона сайлов округида бўлиб, ўз сайловчилари билан навбатдаги учрашувларни ўтказди. Мулоқотлар “Бешбола”, “Ифтихор” ва “Шодиёна” маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб ўтди.

Депутатнинг сайловчилар билан очиқ мулоқотларида ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, имтиёзли кредитлар ажратилишининг ҳолати, янги иш ўринларининг яратилиши, меҳнат, бандлик муносабатлари, пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар тўланиши билан яқиндан танишилди.

Учрашувлар давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган бир қатор муаммолар, таклифлар билан депутатга мурожаат қилдилар. 

Жумладан, “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғини С.Темур кўчасида яшовчи фуқаро Хурматой Ашурова 3 йил олдин коллежни тамомлаган, ҳозирда ишсиз ўғли Шаҳбоз Абдумўминовни ишга жойлаштириш масаласида мурожаат қилди. Мурожаат ўрганиб чиқилиб, фуқаронинг мутахассислиги бўйича бўш иш ўринларига таклиф этилди.

Ҳар бир мурожаат ортида инсонлар, оилалар тақдири мужассам экан, ташвиши ариган ҳамюртларимизнинг эртанги кунга, давлат ва унинг идораларига ишончи ортиб бораверади. Инсон манфаатлари олий қадрият саналиб, унинг устуворлигини таъминлаш жамият тараққиётига хизмат қилади. 


Кўришлар сони: 1170

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

12.07.2019
Қонун лойиҳаси нега қайта номланди?

2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...