Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Мулоқот жараёнида ечим топган муаммолар

Мулоқот жараёнида ечим топган муаммолар

Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш халқ вакиллари фаолиятида муҳим омил саналади. Шу боис, айни кунларда парламент қуйи палатаси депутатлари ҳудудларда бўлиб, сайловчилар билан мулоқотлар олиб бормоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Аваз Ўринбоевнинг Фарғона вилояти Бувайда туманидаги учрашувлари қизғин ўтяпти.

Депутат тумандаги “Жийдали” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан дилдан суҳбат қурди. Уйма-уй кириб фуқароларнинг яшаш шароити билан яқиндан танишди. Мана шундай учрашувларнинг бирида “Жийдали” МФЙ Гузар боши кўчасида яшовчи Азимовлар хонадонига ташриф буюрилганда ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар аниқланди. Жумладан, ногиронлиги бўлган фуқаро С.Азимова турмуш ўртоғи Н.Азимов ва фарзандларининг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари йуқолгани, шу сабабли оила аъзоларига 3 йилдан буён ногиронлик нафақаси тайинланмаётгани, ёшга доир нафақаси эса расмийлаштирилмагани ҳамда ишга жойлашиш учун имкони йуқлигини маълум қилди.

Депутат мазкур масалаларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этди. Яъни, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун керакли ҳужжатлар шу хонадоннинг ўзида қабул қилинди. Ногиронлиги бўлган фуқаро туман тиббиёт бирлашмасига даволаниш учун ётқизилди. Шунингдек, ногиронлик нафақаси расмийлаштирилишига ҳам келишиб олинди. Қувонарлиси, ушбу оилага “Универсал банк” томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича тадбиркорлик фаолияти учун 20 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилиши учун ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бу каби учрашувлар давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1192

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...