Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Юзма-юз мулоқотлар — муаммолар ечимида муҳим омил бўлмоқда

Юзма-юз мулоқотлар — муаммолар ечимида муҳим омил бўлмоқда

Халқ дарди билан яшаш — бугун барча давлат бошқаруви органларининг фаолияти бош мезонига айланди. Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлариинг ҳам. Шу кунларда парламент қуйи палатаси депутатларининг ўзи сайланган округларидаги фаолиятлари қизғин давом этмоқда. Хусусан, депутат Мухаррам Дадахўжаева ҳам Андижон туманида амалга оширилаётган ишлар ҳолати билан яқиндан танишмоқда. Халқ вакили туманнинг Нўхатак маҳалласида ўтказилган учрашувда тадбиркорлик фаолиятининг ривожлантирилиши, тижорат банклари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, имтиёзли кредитлар ажратилишининг ҳолати билан қизиқиб, янги иш ўринларининг яратилиши, бандлик муносабатлари, меҳнат бозоридаги ҳолатларни чуқур ўрганмоқда, фуқаролар билан мулоқот қиляпти.

Муҳайё Матхолиқова бугун тадбиркорга айланганидан хурсанд. У “Ҳар бир оила — тадбиркор” Давлат дастури асосида 2018 йили “Микрокредитбанк”нинг Куйганёр филиалидан 17 миллион сўм имтиёзли кредит олганди. Учта тикув машинаси сотиб олиб, хонадонида чеварликни йўлга қўйган. Шогирдлари билан ички бозорга аёллар кўйлаклари ва эркаклар қишки кийимларини тикиб чиқармоқда.

— Иш билан банд бўлганимиздан хурсандмиз, — дейди М.Матхолиқова. — Ҳар ойда ўртача 1.5 миллион сўм даромад қиляпмиз. Мақсадимиз — берилган молиявий кўмакни вақтида қайтариш билан бирга ўз фабрикамизни очиш.


Шу маҳаллада яшовчи яна бир тадбиркор Холидахон Тўражонова касаначилик асосида атласга безак беришни йўлга қўйган. Унинг ёнида 4 нафар хотин-қиз иш билан банд. Ипаклар жилоси – атласга тош қадаб, безак бермоқдалар. Кунига ўртача 100 метр мато қайта ишланаётганини ҳисобга олсак, даромад ҳам кўринади. Бу билан оила бюджети мустаҳкамланмоқда.

Маҳалланинг Қашқар кўчасида яшовчилар тадбиркорликда ўзига хос мактаб яратгани депутатни қувонтирди. Водий бозорларида қашқарликларнинг ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларига талаб катта. 250 хонадонда яшовчилар орасида ишсиз фуқаронинг ўзи йўқ.

М.Дадаходжаева соҳадаги муаммоларга ҳам эътибор қаратди. Нодирбек Ҳасанов раҳбарлигидаги “Жаннат диёр меваси” хусусий корхонасида хориждан келтирилган 110 бош қорамол боқилмоқда. Бироқ, ер муаммоси уларни қийнамоқда. Чорва бўлгандан кейин озуқа етиштириш керак. Депутат бу масалани ўз назоратига олди.

Тадбиркорлик ривожланган жойда муаммога ўрин қолмайди. “Нўхатак маҳалла” фуқаролар йиғинида айрим муаммолар ҳам аниқланди. Фуқаролар ўз вакилига истеъмол қилинаётган ичимлик суви талаб даражасида эмаслиги, 500 метр узунликдаги ички йўллар таъмирталаб эканлигини айтиб ўтди. Мазкур муаммоларнинг ечими юзасидан мутасадди ташкилотлар билан келишиб олинадиган бўлди.

Аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалалар ҳам депутатларнинг эътиборида. Депутат Мухаррам Дадахўжаева шу йилнинг январь ойида Андижон тумани Бўтақора қишлоғида яшовчи сайловчилари билан учрашувларда бир қатор муаммолар кўтарилган эди. Ҳудудни ривожлантириш, ахоли фаровонлигини юксалтириш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммолар депутат назоратига олиниб, ўтган қисқа вақтда муаммолар ечимига эътибор қаратилди. Жумладан, “Март” МФЙ ҳудудидаги “Қорабош ота” қабристонини ободонлаштириш ва атрофини девор билан ўраш масаласида тегишли ташкилотларга депутат сўрови билан чиқди ва ушбу масала ўзининг ижобий ечимини топди. Гап шундаки, айни пайтда мазкур қабристонда ободонлиштириш ишлари бошлаб юборилган. Мазкур жараёнда маҳалла аҳли ҳам ҳашар йўли билан иштирок этмоқда. Девор билан ўраш ишлари масъул ташкилотлар ёрдамида уюшқоқлик билан олиб бориляпти. Бундан маҳалла фуқаролари мамнун.

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 2674

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...