Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Қонликўллик беморларга амалий кўмак берилди

Қонликўллик беморларга амалий кўмак берилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигида парламент қуйи палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳи жойларда соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари ўрганиш чоғида ҳар бир туманда, қуйи бўғин тиббиёт муассасалари, кўплаб аҳоли хонадонларида бўлиб, беморлар ҳолидан хабар олмоқда. Улар билан юзма-юз мулоқот қилиб, тиббий кўрикдан ўтказмоқда, бошқа амалий ёрдамлар кўрсатмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш аҳволини ўрганиш жараёнида тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси, дори-дармон, тиббий буюмлар, кадрлар билан таъминоти, умуман, яратилган шароитлару мавжуд муаммолар билан қизиқилди. Тиббиёт муассасалари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари билан танишилди.

Бугунги кунда мазкур туманда 50 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш учун туман марказий шифохонаси бўлимлари, кўп тармоқли марказий поликлиника, 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҚОП) ва 1 та қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) томонидан хизмат кўрсатилади. Тиббиёт муассасаларининг умумий моддий-техник ҳолати, тиббий жиҳозлар ва кадрлар билан таъминоти қониқарли аҳволда. 15-, 16-ҚОП, Жайҳун ҚВПларда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, замонавий ҳолатга келтирилди.

Кейинги икки йил ичида туман тез тиббий ёрдам бўлими иккита “Damas” ва битта “Nissan” русумли автомашина, патронаж ҳамширалари эса, 20 та велосипед, 55 та потранаж сумкаси билан таъминланди. Дори-дармон таъминоти ҳам яхшиланди.

Ўрганиш давомида Республика ишчи гуруҳи аъзолари ўндан зиёд хонадонга кирди. Шулардан икки нафар фуқаро — Сейтмурат Абдимуратов ва Қалбай Раминов тегишли тиббий кўрикдан ўтказилиб, эшитиш мосламаси билан таъминланди. Қонликўл овул фуқаролар йиғинида (ОФЙ) яшовчи Гулзира Ерназарова, Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи Гумшагул Қазақбаева, Наврўз ОФЙда яшовчи Ширин Жубатировага эса, Республика кўп тармоқли тиббиёт марказига бепул даволаниш учун ордер берилди.

Маданият ОФЙ да яшовчи, 1958 йилда туғилган Мақсет Қадиров, Наврўз ОФЙда истиқомат қилувчи, 2007 йилда туғилган Руслан Аяпбергенов, Қонликўл ПФЙда яшовчи, 2007 йилда туғилган Мияссар Юлдашеванинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги инобатга олиниб, ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда, ногиронлик аравачалари билан таъминланди. Бир неча фуқарога эса, имтиёзли равишда дори-дармон тақдим қилинди.

— Ўрганишлар жараёнида тиббиёт муассасаларини қийнаб келаётган айрим масалалар ҳам ижобий ҳал этилади, — дейди Республика ишчи гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Саттор Раҳматов. — Масалан, Қонликўл тумани марказий шифохонасининг тез тиббий ёрдам, туғруқ ва юқумли касалликлар бўлимларининг кириш йўллари талабга жавоб бермай қолгани, беморларга ноқулайликлар туғдираётгани аниқланди. Масала туман хокимлиги масъуллари иштирокида жойида ўрганилиб, таъмирлаб берилишига келишиб олинди.

Бошқа ҳудудларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасида ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ҳар бир туманда биттадан МФЙда ҳудудий бирламчи тиббиёт муассасаси раҳбарининг аҳоли олдидаги ахборотини эшитиш тадбирлари намунали тарзда ташкил этилмоқда.

Хусусан, Қонликўл туманидаги 15-сонли ҚОП раҳбари Қ.Алланазарованинг ўзи тиббий хизмат кўрсатаётган ҳудуд аҳолиси олдида ҳисобот бериши намунавий тарзда ташкил қилинди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1029

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...