Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Беморларга амалий ёрдам кўрсатилди

Беморларга амалий ёрдам кўрсатилди

Парламент қуйи палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳининг Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Ўрганишларнинг илк кунида Республика ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикасининг қатор туманларида бўлиб, шифохоналар, қишлоқ оилавий поликлиникалари (ҚОП), қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП) фаолияти билан яқиндан танишиш асносида беморлар билан юзма-юз мулоқотлар қилмоқда. Хасталикка чалинган кўплаб фуқаролар хонадонларига бориб, уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, амалий ёрдам бермоқда.

Хусусан, Кегейли туманидаги ўрганишлар чоғида ногиронлиги бор фуқароларнинг уйига ҳам ташриф буюрилди. Масалан, “Нурли Бўстон” МФЙ ҳудудида яшовчи, 1956 йилда туғилган I гуруҳ ногирони Болтабой Акимбоев мияга қон қуйилиш асорати билан касалланган. “Жилванжап” МФЙда истиқомат қилувчи, 1973 йилда туғилган Камол Эрниязов эса, сурункали буйрак етишмовчилиги хасталигига йўлиққан. Республика ишчи гуруҳи аъзолари ушбу фуқаролар хонадонларида ҳам бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Беморлар малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, биринчи тез ёрдам дори воситалари билан таъминланди.

Шунингдек, Хўжайли шаҳрининг “Янги Қўнғирот” МФЙ Янги ҳаёт кўчаси 52-уйда истиқомат қилувчи Қуатбой Джанабаев узоқ муддат ошпаз вазифасида ишлаб, халққа хизмат қилиб келмоқда. Бироқ у ҳозирги пайтда касаллик асорати билан 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Малакали тиббий мутахассислар кўригидан ўтказилган бу беморга муолажа чоралари белгиланди. Соғлигини тиклаши учун Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Қизилтепа санаториясига бепул, имтиёзли йўлланма берилди.

Хўжайли шаҳри Узумзор 2-МФЙ, Беруний кўчаси 6-уйда яшовчи, 2000 йилда туғилган Алишер Имомаддинов малакали врач-онколог кўригидан ўтказилди. Унга Нукус Онкодиспансерига даволаниш учун йўлланма берилди.

Беморлар давлатимиз томонидан уларга қаратилаётган бундай эътибор, ғамхўрлик ва қўллаб-қувватлашдан мамнун эканини баён қилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг чекка-чекка ҳудудларида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳага энг замонавий технологияларни жорий этиш, тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, кадрлар профессионал малакасини ошириш билан боғлиқ кўплаб муаммолар комплекс равишда ўрганиб чиқилмоқда. Аҳолини кафолатланган, юқори натижадор тиббий хизмат билан қамраб олиниши, бу борада учраётган муаммолар таҳлил этилмоқда.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Саттор РАҲМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1390

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...