Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аниқланган муаммолар бартараф этиладиган бўлди

Аниқланган муаммолар бартараф этиладиган бўлди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўзи сайланган округларда бўлиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар ўтказмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев ўз сайлов округида бўлиб, сайловчилар билан учрашиб, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганмоқда. 

107-сайлов округидаги сайловчилар билан учрашувлар айни дамда қизғин паллада. Депутат ташриф буюрган манзиллардан бири Урганч туманидаги 15-мактаб бўлди. Ушбу таълим муассасасининг жуда эскириб қолгани, бинонинг айрим қисмлари ўта таъмирталаблиги депутатнинг эътиборини тортди. Мактаб директори Дилором Пирназарова билан суҳбат чоғида педагог қуйидагиларни баён этди: Мактаб биноси 1969 йилда қурилган бўлиб, 536 ўринга мўлжалланган. Айни пайтда ўқув муассасасида 1136 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мактаб спорт зали ҳам фойдаланиш учун талаб даражасида эмас. Немис ва инглиз тили дарсликларининг етишмовчилиги ҳам муаммолигича қолмоқда. Баён этилган муаммоларни депутат ўз назоратига олишини ва ижобий ечими юзасидан мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишини маълум қилди.


Депутатнинг навбатдаги ташриф манзили Ғайбу қишлоғи “Шоҳидонлар” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси орасида бўлди. Мулоқотларнинг бирида Роман Отахонов, Комил Аллаёров, Қутлибика Собировалар маҳаллада бирорта ҳам мактабгача таълим муассасаси барпо этилмагани, маҳалла аҳолисининг МТМга эҳтиёжи борлиги, шуингдек, маҳалладаги ички йўлларнинг яроқсиз ҳолатга келиб қолгани, айниқса, “Шайх Муҳаммад Румий” қабристонига маҳалладан ўтувчи 5 км масофадаги ички йўлнинг ёғингарчиликда йўловчилар учун қийинчилик ва муаммолар туғдираётгани тўғрисида баён қилишди. Қайд этилган муаммолар бўйича вилоят ҳокими Фарҳод Эрмановга депутатлик сўрови орқали мурожаат этилиши кўзда тутилди.

Шу билан бирга, “Хоразм дори-дармон” МЧЖга қарашли 102-сон ижтимоий дорихона, 31-сон оилавий поликлиника, 13-сон мактабгача таълим муассасаларида бўлиб сайловчилар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Мулоқотлар чоғида аниқланган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чора тадбирлари депутат иштирокида бошлаб юборилди.

Парламент аъзоларининг сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 1785

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

12.07.2019
Қонун лойиҳаси нега қайта номланди?

2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...