Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Иноят ҲОЖИЕВ: Сурхондарёда илгари бажарилмаган 6 турдаги онкологик жарроҳлик ўтказилди

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар жадал амалга оширилмоқда. Хусусан, онкология соҳасига юқори самарали ташхислаш ва даволаш усуллари татбиқ этилаётгани, бирламчи профилактик ҳамда скрининг текширувлари қўлланилаётгани касалликни эрта аниқлаш ва бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва бошқа мутасадди идоралар вакилларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш асносида бунга яна бир бор амин бўлдилар. 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 апрель “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айни соҳани янада такомиллаштиришда муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Боиси, мазкур қарор саратон касалликларига қарши курашнинг янги босқичини бошлаб берди. Юртимизда онкологик касалликлар туфайли ўлимни пасайтириш ҳисобига аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш, онкология хизматни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган бир қаторда тадбирлар амалга оширилаётгани диққатга моликдир.

Хусусан, ушбу жабҳада мақсадли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида республикада соғлиқни сақлаш тизимининг барча даражаларини қамраб олувчи, Республика онкология илмий марказидан, 15 та вилоят ва шаҳар онкология диспансеридан, туманлар ва шаҳарларнинг марказий кўп тармоқли поликлиникалари ҳузуридаги 232 та онколог хоналаридан иборат бўлган онкологик ёрдам беришнинг ягона вертикал интеграциялаштирилган хизмати ташкил этилди. Онкология муассасаларини юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳисобига онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий стандартлари тиббиёт амалиётига жорий этилди. 

Бу каби янгиликлар, ўз навбатида, Сурхондарё вилоятида ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Шу ўринда бир мисолга эътибор қаратсак. Илгари Сурхондаё вилоятида яшовчи, онкологик хасталикка чалинга бемкорлар мураккаб жарроҳликларни амалга ошириш учун катта харажат, кўп вақт йўқотиш эвазига пойтахтга нажот истаб келар эди.

Бугунги кунда эса, бу борадаги сарсон-саргардонликларга чек қўйилган. Сабаби, вилоят  онкология диспансерида кўкс оралиғи ва ўпка соҳасидаги ўсмаларда жарроҳлик амалиётини ўтказиш йўлга қўйилди. Натижада 2018 йилнинг ўзида илгари умуман бажарилмаган 6 турдаги 22 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 

Бу вилоятда тиббиёт соҳасидаги сезиларли ўсиш бўлаётганидан далолатдир. Энг муҳими, аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти кенгаймоқда.  Одамлар тиббиётдан, давлатимиздан рози бўлиб яшашига замин яратмоқда. 

Иноят ХОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш

масалалари қўмитаси раиси  



Кўришлар сони: 2117

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...