Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Қарс икки қўлдан ...

Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олиш афзал. Бу тамойилга бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифа сифатида қаралмоқда. Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб фаолият олиб бораётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларидан иборат республика ишчи гуруҳи ҳам шу мақсадда тузилган. Ҳозирда мазкур ишчи гуруҳи Навоий вилояти туманларида тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ишлар таҳлили, соҳада учраётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишга эътиборни қаратган.

Навоий вилоятининг Навбаҳор тумани. Ҳудудда 110 минг аҳолига 230 ўринга эга кўп тармоқли марказий шифохона, 11 та қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҚОП) ва қишлоқ врачлик пункти (ҚВП) хизмат кўрсатади.

Туман шошилинч тиббий ёрдам бўлимидаги манзара. Мурожаат қилаётган беморлардан кўра, уларнинг қариндош-уруғлари кўпроқ ва барчаси врачлар ишига аралашишга ҳаракат қилади.

Тўрт кун аввал бу ерга олиб келинган Гулчеҳра Ортиқовага шифокорлар бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ташхисини қўйганини, бундай ҳолатда эса беморни маълум муддат жойидан қўзғатмасдан даволаш зарурлигини айтиб ўтишди. Аммо юқоридагидек манзара бунга йўл қўймайди...

Бу каби ҳолатларнинг кўплиги аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ишларни янада самарали ташкил этиш зарурлигини кўрсатмоқда.

Хатирчи туманидаги Боғчакалон ҚВПда ходимлар иш жадвали нотўғри тузилган. Шифкорларнинг масъулиятини ошириш мақсадида жорий қилинган ҚВП мудирининг маҳаллаларда ҳисобот бериш жадвали эса умуман йўқ. Ўтган йили 11 та ҳисобот номигагина баёнлаштирилган. ҚВП биносида жойлашган ижтимоий дорихонада мавжуд бўлиши лозим 126 хил доридан бугунги кунда 56 хили бор, холос.

— Айни пайтда касалликлар профилактикаси, умуман, одамларнинг тиббиётдан розилигини таъминлаш мақсадида патронаж хизматларининг роли катта ва бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримов. — Боғчакалон маҳалласида уйма-уй юриб, аҳоли билан кўрсатилаётган патронаж хизматлари ҳолатини ҳам чуқур ўрганиб чиқмоқдамиз. Албатта, мазкур йўналишда эришилган ютуқлар билан бирга, айрим камчиликлар ҳам мавжуд. Булар кадрлар етишмовчилиги ёки айрим тиббиёт ходимларининг масъулияти билан боғлиқ. Масалан, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Абдулла Сапаев хонадонига борилганда, патронаж ҳамшираси охирги марта бу хонадонга 2018 йилнинг 9 февраль санасида қадамранжида қилган. Йўлдош Олимов хонадонида эса, онкологик касалликка чалинган 58 ёшли Инобат Олимова истиқомат қилади. Шифокорнинг бу хонадонга ташрифи ҳақида умуман маълумот йўқ. Боз устига, ҳамшира Зилола Абдиеванинг бу хонадонга охирги сафар келган санаси 2018 йил ноябрида қайд этилган. Бемор, ҳатто, ҳисобга ҳам олинмаган.

Шу ўринда бир мулоҳаза туғилади: қарс икки қўлдан деганларидек, фуқаролар ҳам ўз соғлиғини ўйлаб, ҳуқуқларини таниб олса, талабчанликни оширса, малакали тиббий хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Таъкидлаш лозим, ишчи гуруҳининг ўрганишлари шу каби муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этишга қаратилгандир.

Навоий вилоятидаги ўрганишлар давом этмоқда ва уларнинг натижалари халқ депутатлари вилоят Кенгашида муҳокама қилинади.  


Кўришлар сони: 1392

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...