Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

40 ХОДИМДАН 5 НАФАРИ ИШДА...

40 ХОДИМДАН 5 НАФАРИ ИШДА...

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокидаги республика ишчи гуруҳи ҳудудларда бўлиб, тиббиёт соҳасидаги аҳволни ўрганиш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни жойида бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда. Амалий ишларга бой бўлган мана шундай ўрганишлар Навоий вилоятида ҳам қизғин ўтмоқда.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар чекка-чекка ҳудудларга ҳам етиб боряпти. Бироқ, амалиётда ҳамма ерда ҳам аҳвол бир хилда эмаслиги намоён бўлмоқда. Масалан, ишчи гуруҳи аъзолари Конимех туман санитария-эпидемиология хизмати бўлими фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар жараёнида мазкур муассасанинг фаолиятидаги камчиликлар яққол кўзга ташланди.

– Ўрганиш жараёнида Конимех туман санитария-эпидемиология хизмати бўлими раҳбари ва унинг ўринбосарини топишнинг иложи бўлмади, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамшид Пирматов. –   Мазкур муассасада 40 дан ортиқ ходим ишлайди. Аммо муассаса фаолияти билан танишиш чоғида ходимлардан бор-йўғи беш нафарини иш жойида учратдик. Муассасадаги тозалик ишлари умуман талабга жавоб бермайди. Вакцина сақлаш қоидалари рисоладагидек эмас. Бу каби омиллар, албатта, муассасанинг қандай фаолият кўрсатаётганидан далолатдир.

Кейинги манзил Конимех тумани Зафаробод қўрғонидаги 35-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси бўлди. Ўрганиш жараёнида ўз ечимини кутаётган бир қатор камчиликлар аниқланди.


Бугунги кунда 5600 дан ортиқ фуқарога тиббий хизмат кўрсатиб келаётган мазкур муассасада педиатрия ва терапевт врачлар етишмайди. Поликлиника биноси таъмирталаб. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари берган маълумотга кўра, мазкур тиббиёт муассасасини таъмирлаш бўйича вилоят ва туман ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилинган. Аммо амалий ишлардан ҳалигача дарак йўқ.

Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан аниқланган бу каби муаммолар халқ депутатлари Навоий вилоят сессияси ишида кўриладиган бўлди.


Кўришлар сони: 460

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

18.04.2019
Ҳудудларда соғлиқни сақлаш тизими соҳасида биттадан намунали туман бўлади

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари бошчилигида тегишли соҳа вакилларидан ...