Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Одамлар оилавий шифокори ва патронаж ҳамширасини нега танимайди?

Одамлар оилавий шифокори ва патронаж ҳамширасини нега танимайди?

Ҳозир аҳоли саломатлигини сақлашга эътибор янада кучайган, тиббиёт соҳасини тубдан такомиллаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу ислоҳотлар бирламчи тиббий санитария ёрдами, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, хусусий тиббиёт, қўйингки, тизимнинг барча жабҳасини қамраб олмоқда. Бироқ жойларда аҳоли бундай ўзгаришларни ўз ҳаётида сезяптими? Ислоҳотлар чекка-чекка ҳудудларга ҳам етиб боряптими?

Давлатимиз раҳбари белгилаб берган устувор йўналиш ва вазифалардан келиб чиқиб, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери бошчилигида депутатлар, Соғлиқни сақлаш мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан жойларда тиббиёт соҳасидаги аҳволни ўрганиш, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ва уларни жойида бартараф этиш, шунингдек, вилоят ва республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни аниқлаб, тегишли чора-тадбирлар кўриш борасида қизғин иш олиб борилмоқда.


Жорий йилнинг 24 январ — 9 февраль оралиғида Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ана шундай ўрганишлар ўтказилди. Мазкур ҳудудларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутатлари томонидан аксарият тиббиёт муассасаларининг фаолияти жойида таҳлил қилиниб, улардаги беморлар ва тиббиёт ходимлари билан бевосита суҳбатлар ўтказилганида бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлиги аниқланмоқда. Жумладан, Самарқанд вилоятининг айрим туманларида аҳолини патронаж хизматлари билан қамраб олиш бўйича ишлар талаб даражасида эмаслиги, шифокорларнинг беморлар уйига бормаётгани одамларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Аксарият ҳолларда патронаж хизмати фақатгина тегишли хонадон вакиллари билан суҳбатлашишдан иборат бўлиб қолмоқда. Масалан, Жомбой туманидаги 4-сон оилавий поликлиникада беморлар билан суҳбат ўтказилганда улар УАШ ва патронаж ҳамширалар хизматидан қониқмаётганини билдирди. “Деҳқонобод” МФЙ “Адолат” кўчаси 43-уйда яшовчи фуқаро М.Алиқулова муассаса ходимлари ҳақида умуман маълумотга эга эмаслиги, “Бинокор” кўчаси 46-уйда яшовчи фуқаро М.Умматова эса, оилавий шифокорини ва патронаж ҳамширасини танимаслигини маълум қилган.


Ўрганилган бирламчи тиббий хизматларнинг даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорлиги — интеграция тизимли йўлга қўйилмаган. Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам бўлимининг қайд этиш журналида Маданият қишлоғилик Улбус Тошмирзаева ва Муҳаббат Қаршиева 2019 йил 4 февраль куни мурожаат этгани рўйхатга олинган. Аммо Шифокор уларнинг ҳолидан хабар олиш учун келмаган.

Бу, албатта, масаланинг бир жиҳати. Иккинчи томони шундаки, аҳоли бетоб бўлганида поликлиника ёки туман тиббиёт бирлашмасига бормасдан, тўғри республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига мурожаат қилмоқда. Тиббий интеграциянинг амалиётда ишламаслиги аҳоли орасида тиббий маданиятни янада юксалтириш, бирламчи тиббий хизматларнинг даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш лозимлигини кўрсатади.

Ишчи гуруҳ аъзолари жойларда ўтказилаётган сессияларда бирламчи тиббий хизматларнинг даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро интеграциясини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалиётга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 147

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...