Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Тиббий-санитария ёрдами сифатидан одамлар рози бўлиши керак

Сифат, самарадорлик, ютуқлар ва шу билан бирга ечимини кутаётган муаммо ҳамда камчиликлар. Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида халқ вакиллари эътибори вилоят тиббиёт тизимига қаратилди.

Давлатимиз раҳбари 2018 йил 28 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ҳаётий муҳим масала эканлигини алоҳида таъкидлаб, жорий йилда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш борасидаги вазифалар қаторида тиббий хизматлар сифатини яхшилаш ва кўламини кенгайтириш лозимлигини белгилаб берган эди.

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳи мамлакатимиз ҳудудларида тиббиёт тизими бўйича ўрганишлар ўтказмоқда. Сессияда Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, уларнинг кадрлар таъминотини яхшилаш, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўтказилган ўрганиш якунлари муҳокама этилди.

Бугунги кунда вилоят аҳолисига 19 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 26 та оилавий поликлиника, 89 та қишлоқ оилавий поликлиника, 62 та қишлоқ врачлик пункти, 60 та шифохона, 10 та диспансер ҳамда 46 та вилоят даволаш-профилактика муассасалари тиббий хизмат кўрсатмоқда.

Вилоятда инвестиция дастури доирасида 24 та объектда 39,7 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган. Бундан ташқари, “Обод қишлоқ” дастури доирасида 18 та тиббиёт муассасалари ҳамда 2 та шифокорлар хизмат уйида 5 миллиард 193 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, фойдаланишга топширилган. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан манзилли рўйхат асосида 11 та тиббиёт муассасаларида 10,1 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган.  

Бугунги кунда тиббиётда катта эътибор қаратилаётган йўналиш яъни, соҳада хусусий секторни ривожлантириш мақсадида 2018 йилда 85 та янги хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиб, уларнинг сони 411 тага етган. Шу кунга қадар муаммо бўлиб келган тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти масаласи хам 90 фоизга хал бўлган.

Юқорида қайд этилган ишлар вилоят аҳолисининг малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ишлари самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Муҳокамалар жараёнида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда соҳада қилиниши лозим бўлган вазифалар, ўз ечимини кутаётган айрим муаммолар ва камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Масалан, вилоятда аҳолини патронаж хизматлари билан тўлиқ қамраб олиш бўйича ишлар талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги, бирламчи тиббий-санитария ёрдами ҳамда стационар даволаш муассасаларининг ўзаро интеграцияси лозим даражада таъминланмаётганлиги, яъни айрим ҳудудларда тез ёрдам хизматига бўлган чақирувлар ҳақидаги маълумотлар тегишли оилавий поликлиника ёки қишлоқ врачлик пунктларига ўз вақтида етказилмаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари раҳбарларининг ўзлари хизмат кўрсатаётган аҳоли вакиллари олдида ҳисобот бериши ҳамда маҳаллий Кенгашлар сессияларида тегишли тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш амалиёти жорий этилганига деярли икки йил бўлди. Бироқ, ўрганишлар чоғида   2018 йил давомида вилоятдаги аксарият оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пуктлари раҳбарлари аҳоли олдида бир ёки икки маротаба ҳисобот берган бўлса, айримлари эса бу масалага деярли эътибор қаратмагани маълум бўлди.

Сессияда Республика ишчи гуруҳи вакили, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э.Баситханованинг ишчи гуруҳи томонидан вилоятда олиб борилган ўрганишлар натижалари юзасидан ахбороти эшитилди.

Шунингдек, Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан шаҳар ва туманларда, бир неча кун давомида барча тиббиёт муассасаларининг фаолияти бевосита таҳлил этилди, шифокор ва беморлар билан суҳбатлашилди. Бундан ташқари, маҳаллалардаги 300 дан ортиқ хонадонларига ташриф буюриб, , ётиб қолган беморлар билан бевосита мулоқот қилинди, уларга тиббий маслаҳатлар берилди ва амалий кўмак кўрсатилди. Республика илмий-амалий тиббиёт марказларининг мутахассислари иштирокида тиббий кўриклар ташкил қилинди. 10 дан зиёд беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Умуман олганда, Республика ишчи гуруҳи вилоятда тиббиёт соҳада олиб борилаётган ишларни таҳлил этиб, самарадорлигини оширишда амалий кўмак кўрсатди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларнинг келиб чиқиши омилларини аниқлаш, келгусида бундай камчиликларнинг такрорланмалиги чораларини кўриш масалалари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларининг муҳокамасида бўлди.

Фарғона вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш масалалари юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури атрофлича муҳокама этилиб, тасдиқланди.

Мазкур чора-тадбирлар дастурда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросининг таъминланиши устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатиш бўйича келишиб олинди.

Сессия якунида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2532

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...