Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Cессияда ўртага ташланган муаммолар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди

Cессияда ўртага ташланган муаммолар ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди

Аввал хабар берганимиздек, республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари асосида халқ депутатлари туман Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтмоқда.

Бугун халқ депутатлари Нишон тумани ва Қарши шаҳар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди.

Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, алоқадор вазирлик ҳамда идоралар масъуллари, туман, шаҳарда фаолят олиб бораётган корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Сессияда алоҳида таъкидланганидек, Нишон тумани аҳолисини ички йўлларнинг носозлиги, соғлиқни сақлаш, таьлим, бандлик, кам таьминланган оилаларни моддий томондан қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таьминлаш билан боғлиқ муаммолар ўйлантирмоқда.

Туманда тадбиркорлик фаолияти, фойдаланилмай турган бино-иншоотларни “ноль” харид қийматида ишбилармонларга бериш ҳам қониқарсиз эканлиги йиғилишда алоҳида таькидланди. Бундан ташқари, иштирокчилар юридик шахсларнинг солиқдан қарздорлиги ҳам тез кунларда ўз ечимини топиши кераклиги мутасаддиларга тушунтирилди.

Сессия иштирокчилари томонидан туманда коммунал хизмат, савдо, бандлик, соғлиқни сақлаш, халқ таьлими ишини, ичимлик суви таминотини яхшилаш, оилавий тадбиркорлик учун банк кредити беришдаги сансалорлик каби иллатларга тўла барҳам бериш учун ҳар бир идора мутасаддилари масъулият билан иш тутмоғи кераклиги алоҳида таъкидланди.

Республика ишчи гуруҳи аьзоларининг Қарши шаҳрини ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш юзасидан ўтказган ўрганиш натижалари шаҳардаги ечимини кутаётган бир қатор масалаларни кўрсатиб берди.

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши сессиясида аҳолини ўйлантириб келаётган уй-жой, йўл, бандлик масалалари билан боғлиқ кўпгина муаммолар ўз ечимини топди. Хусусан, йўл қурилиши, савдо, ижтимоий соҳалардаги камчиликларни тез фурсатда бартараф этиладиган бўлди.

Сессияда ижтимоий-иқтисодий, саноат, қурилиш, савдо хизмати ва алоқа, банк билан боғлиқ аҳолини ўйлантириб келаётган турли масалалар ва таклифлар ҳам ўрганилиб, муҳокама қилинди. Ўртага ташланган муаммолар ечими бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Эътиборлиси, мазкур сессияда иштирокчилар томонидан шаҳарни ижтимоий иқтисодий ривожлантиришга қаратилган янги таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди.

Сессияда аҳоли бандлигини таъминлаш учун Қарши шаҳрида кичик бизнес соҳасини ривожлантириш, айниқса хизмат кўрсатиш, туризм соҳасини тараққий эттириш зарурлиги юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда Қарши шаҳрида 264 нафар ногирон ва меҳнатга лаёқатлилиги чекланган фуқаролар яшаб келмоқда. Шуларнинг 4 нафари оғир аҳволга тушиб қолган ва уй-жойга эҳтиёжи бор. Сессияда шу йил ушбу 4 нафар ногиронлиги бор фуқароларни уй-жой билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди.

Қарши шаҳрида “Обод қишлоқ” дастури доирасида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Масалан, Шайхали маҳалласи ва шаҳарчасида ҳозиргача “Обод қишлоқ” дастури асосида 486 та уй-жойлар, 14 километр масофадаги ичимлик суви тармоқлари таъмирланган. Шунингдек, 10 та трансформатор пунктлари таъмирланган. Сессияда бу ҳолат аҳоли томонидан ижобий баҳоланаётгани айтиб ўтилди.

Таъкидланганидек, дастур доирасида Шайхали ва Отчопар маҳаллаларида 4342 та оиланинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштириб берилди. 20511 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилган. Маҳаллаларда 110 нафар киши доимий иш билан таъминланган.

Сессияда шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ва секторлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли йўл-йўриқ ва топшириқлар берилди.

Халқ депутатлари Нишон тумани ва Қарши шаҳар Кенгашлари сессиялари кун тартибида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1269

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...