Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Одамларни рози қилсак, ишимизда ривож ва барака бўлади

Одамларни рози қилсак, ишимизда ривож ва барака бўлади

Жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва одамларни қийнаб келаётган масалалар юзасидан республика ишчи гуруҳи томонидан Қарши туманида олиб борилган ўрганиш натижаси халқ депутатлари туман Кенгашининг сессиясида муҳокама қилинди.

Тадбирда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, вилоят, туман, корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, ишчи гуруҳ аъзолари кўплаб хонадон, маҳалла фуқаролар йиғинлари, шунингдек, давлат идоралари ва ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, мавжуд муаммолар билан қизиқди, одамларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Ўрганишлар давомида туманда қарийб 6061 та муаммо мавжудлиги аниқланиб, уларнинг 2000 таси ўз жойида ҳал этилган.

Хусусан, туман аҳолисини кўпроқ электр энергияси, суюлтирилган газ, йўл қурилиши, бандлик, соғлиқни сақлаш, банк-кредит соҳалари билан боғлиқ муаммолар ўйлантирмоқда. Масалан, тумандаги Қоратепа қишлоқ фуқаролар йиғинининг Файзобод қишлоғида яшовчи фуқаролари А.Пирназаров ва Ш.Омонов тегишли идора раҳбарларига табиий газ билан таъминлаш масаласида бир неча бор мурожаат қилишган. Афсуски, уларнинг масаласига ҳанузгача ҳал этилмасдан, пайсалга солиб келинмоқда эди.

Сессияда кўрилган яна бир муҳим масала туман аҳлини иш билан таъминлашдир. Ўтган йили аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига мувофиқ, туманда 2033 та иш ўрни яратилган. Жорий йилги дастурга кўра эса, 5503 та янги иш ўрни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Йиғилишда кўп қаватли уйларни таъмирлаш юзасидан белгиланган дастурни амалга оширишда ҳам оқсоқликка йўл қўйилгани танқид қилинди. Масалан, 2018 йилда кўп қаватли уйларни таъмирлаш юзасидан белгиланган 1 миллиард 513 миллион сўм ўрнига, 974 миллион сўмлик иш бажарилган. Белгиланган йиллик режа бор-йўғи 64 фоизга адо этилган, холос.

Сессияда тумандаги тўртта сектор раҳбарига ичимлик сув, иссиқлик таъминоти ва канализация хизматларини яхшилаш, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур топшириқлар берилди.

Шунингдек, сессияда тумандаги Мевазор маҳалласида сув оқова тармоқлари йўқлигини инобатга олиб, 9,7 километр канализация тизимини қуриш юзасидан вазифалар белгиланди.

Сессияда ҳар бир масъул идора ҳамда ташкилот раҳбари ўз олдига қўйилган вазифаларни сидқидилдан, чуқур ҳис этиб, одамларни рози қилиш учун барча чора-тадбирларни кўриши зарурлиги таъкидланди.

Масъул ташкилот ва тузилмаларнинг ишлар самарадорлигини таъминлаш борасида парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров иштирок этди.


Кўришлар сони: 1399

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...