Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

“Депутат муаммомизни ҳал қилиб бергани бизни қувонтирди”

“Депутат муаммомизни ҳал қилиб бергани  бизни қувонтирди”

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Олий Мажлис қуйи палатаси депутатлари жойларда бўлиб, аҳолини ўйлантираётган масалалар, кўпдан бери ўз ечимини кутаётган муаммоларнинг баратараф қилинишида амалий ишлар олиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги мулоқотларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожи ҳамда бу борадаги муаммоларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Шундай учрашувларнинг бирида «Тепа» маҳалласида яшовчи фуқаро Бектош Жўраев депутатдан ўзининг синган оёғини даволаш учун имкони етмаётгани, оиласининг моддий ёрдамга муҳтожлиги, яшаётган уйининг эса, таъмирталаблигини билдириб, ёрдам сўради. Мазкур масала депутат ва мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилди. Бектош Жўраев шифохонага ётқизилиб, оиласига моддий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда уйини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

– Депутатнинг уйимизга келиб, ҳолимиздан хабар олгани, бизни қийнаб келаётган муаммо билан яқиндан танишгани жуда қувонтирди, – дейди Наргиза Исломова. – Юзма-юз мулоқотда мен ҳам ўзимиз сайлаган депутатга иш сўраб мурожаат қилдим. Ушбу масала жойида ҳал этилди. Менга депутат кўмаги билан Оқтош шаҳар тиббиёт бирлашмасига ҳамшира бўлиб ишга ўтишим учун йўлланма берилди.

Парламент аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 2391

Депутатлар минбари

Новостная лента

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...