Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сессияда ҳар бир масала атрофлича муҳокама этилди

Сессияда ҳар бир масала атрофлича муҳокама этилди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни Қашқадарё вилояти Муборак туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари қизғин муҳокама қилинди.

Сессияда таъкидланганидек, Республика ишчи гуруҳи томонидан Муборак туманидаги қишлоқ ва маҳаллалардаги аҳоли хонадонларига ташриф буюрилиб, одамларни қийнаб келаётган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик, коммунал хизматлар ҳамда бошқа масалалар атрофлича ўрганилди. Мазкур жараёнларда 16451 та аҳоли хонадонларига уйма-уй кирилиб, одамлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди. Ўрганишлар давомида жами 4463 та муаммолар аниқланди. Уларнинг 215 таси ўз жойида бартараф этилди.

Сессияда туманда бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама этилди. Таъкидлаш жоиз, Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижаларига кўра туманда 188 та бино ва иншоотлар фаолият кўрсатмаяпти. Ҳозирда барча бўш бино иншоотлар бўйича мулкдорларга огоҳлантириш хатлари берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2 та объект бўйича 4,2 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ва 120 та янги иш ўринлари яратиш юзасидан йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари туманда фақатгина муаммоларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Хусусан, эътибордан четда, кўздан пана бинолар, қаровсиз, бўш ётган майдонлар, фаолияти тўхтаб қолган корхона ва объектлардан ижтимоий фойдали мақсадлар йўлида фойдаланиш чоралари кўрилди. Бундай объектларни ишга тушириб, тадбиркорлик қиламан деган фуқароларга кредит олиш, кадастр ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашда ҳар томонлама кўмаклашилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги кенг кўламдаги ишлар ҳам сессия кун тартибидаги долзарб масалалардан бири бўлди. Бугун юртимизда одамларни давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Айни жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда, 2018 йилнинг январь ойидан ҳозиргача туман туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 1867 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат этган. Шулардан 1151 нафари ижтимоий фойдали меҳнатга жалб этилган бўлса, 23 нафар фуқарога эса ишсизлик нафақаси тайинланган. Сессияда республика ишчи гуруҳи ўрганиши натижалари чуқур таҳлил этилиб, муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Сессияда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларнинг тумандаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича аниқланган масалалар мутасадди вазирлик ва идоралар, тумандаги масъуллар иштирокида чуқур таҳлил қилинди ва уларни бартараф этишнинг аниқ чора тадбирлари белгиланиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Н. Умаров иштирок этди.


Кўришлар сони: 1903

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...