Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Аҳолини ўйлантираётган муаммолар муҳокама этилди

Аҳолини ўйлантираётган муаммолар муҳокама этилди

Аввал хабар қилганимиздек, шу кунларда парламент қуйи палатаси раҳбарияти, депутатлари иштирокида Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари муҳокамасига бағишланган сессиялар ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам ана шу ўрганишлар натижалари танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилинди.

Сессияда қайд этилганидек, 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат Дастурига мувофиқ шаҳарда 1242 та янги иш ўринлари ташкил этилган. 2019 йилда эса 1200 та иш ўрни яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилиши белгиланган. Шахрисабз шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун салмоқли ишлар қилинаётганига қарамай, баъзи соҳаларда бир қатор муаммолар мавжудлиги халқ вакилларининг жиддий эътирозига сабаб бўлди.

Хусусан, шаҳарда жами 150 та бўш турган бино, қурилиши тугалланмаган объект ва фойдаланилмаётган ер майдонлари мавжудлиги ва улардан оқилона фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Сессияда 2 ҳафта муддатда масъул тузилмаларни жалб қилган ҳолда Республика ишчи гуруҳи томонидан шаҳарда аниқланган ва шаҳар даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ечимига қаратилган чора-тадбирлар дастури, йўл харитасини тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, жойларда оилавий тадбирларни миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш юзасидан доимий мониторинг юритиш тизимини йўлга қўйиш, мониторинг натижалари асосида тегишли ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, урф-одатлари ҳамда мавжуд шароитларидан келиб чиқиб, оилавий тадбирларни намунали ўтказиш билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари муҳокамасига киритиб бориш тавсия этилди.   

Сессия ишида коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш, транспорт ва қурилиш соҳаларида йиғилиб қолган муаммолар  ҳам муҳокама марказида бўлди. Уларни бартараф этиш бўйича керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Сессияда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди. Аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддат ичида бартараф этиш ҳамда зарур чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш белгиланди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н. Умаров иштирок этди.

Бу каби сессиялар Китоб, Шаҳрисабз туманларида ҳам ўтказилди.


Кўришлар сони: 946

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...