Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга эътибор сустлиги танқид қилинди

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга эътибор сустлиги танқид қилинди

Айни кунларда республикамизнинг қатор вилоят, шаҳар ва туманларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раҳбарияти, депутатлари иштирокида Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижалари муҳокамасига бағишланган сессиялар ўтказилмоқда.

Уларда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли тумани ҳокимлигида ўтган сессияда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Шундан келиб чиқиб, сессияда аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди. Зеро, бугун юртимизда одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало, фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боис, мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида очиқ фикр юритилди.

2018 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Хўжайли туманида 1328 та хўжалик юритувчи субъектлар мавжуд. Шундан 1131 тасини тадбиркорлик субъектларидир (Булардан 143 та тадбиркорлик субъекти янгидан ташкил этилган). 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб белгиланиши муносабати билан хусусий мулк ва тадбиркорликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни имкон қадар жойида бартараф этиш ва шу орқали янги иш ўринлари яратиш юзасидан бир қанча ишлар амалга оширилган.

2018 йилнинг ҳисобот даврида тумандаги барча тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига жами 26 млрд. сўмлик кредит ажратилган.

Сессияда бу борада бир қатор ишлар амалга оширилишига қарамасдан, тадбиркорлик лозим даражада қўллаб-қувватланиши таъминланмагани натижасида 45 та тадбиркор фаолият кўрсатмаётгани ҳамда 41 таси ўз фаолиятини тугатгани танқид қилинди.

Мўйноқ тумани ҳокимлигида ўтказилган сессияда эса, асосий эътибор мазкур ҳудудни комплекс ривожлантириш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чоралари, туманда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳолати, бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги масалаларга қаратилди.

Жумладан, Мўйноқ туманидаги 11 та овул фуқаролар йиғини ва маҳаллий фуқаролар йиғинида ўтказилган аҳоли билан очиқ мулоқотлар жараёнида улар томонидан жами 825 та муаммо масала кўтарилган. Хусусан, коммунал хизматлар, ижтимоий соҳа объектлари ва соҳалар бўйича жами 90 та масала мавжудлиги аниқланган. Фуқаро мурожаатларининг асосий қисми бандлик (мурожаатларнинг 57,8 фоизи), газ (12,8 фоизи) ва ичимлик сув таъминоти (2,9 фоизи), уй-жой (8,3 фоизи), соғлиқни сақлаш (4,5 фоизи) масалалари билан боғлиқ.

Туманда, шунингдек, оқова сув тармоқларининг ачинарли аҳволи, айниқса, икки қаватли 19 та уйда оқова сув тармоқлари мавжуд эмаслиги аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан саналади.

Танқидий руҳда кечган сессияда бу борадаги аҳволни яхшилаш, вазиятни ўнглаш юзасидан тегишли чораларни кўриш лозимлиги қайд этилди. Жойларда аниқланган муаммолар тегишли вазирлик ва идоралар, туман мутасаддилари иштирокида чуқур таҳил қилиш билан чекланиб қолмасдан, уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Сессиялар ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Сарвар Отамуратов иштирок этди.

Бу каби сессиялар Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Тахтакўпир, Чимбой, Кегейли, Элликқалъа, Амударё, Беруний ҳамда Тўрткўл туманларида ҳам ўтказилди.

 


Кўришлар сони: 286

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...