Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Депутатлар соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни ўрганди

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 9 ноябрь куни республика соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар чуқур таҳлил қилиниб, шу асосда соҳада тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган “Йўл харитаси” тадбирлари белгиланган эди.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Республика онкология илмий марказига ташриф буюришди.

Кун аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тиббиёт муассасаси билан яқиндан танишдилар ҳамда марказ ходимлари билан учрашув ўтказилди. Унда тизимдаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш, кадрлар таъминоти ҳамда соҳада мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларга эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида соҳа вакиллари томонидан электрон тизимни йўлга қўйиш, наркотик анальгетик тайинлашни тўғри йўлга қўйиш, дори-дармон воситалари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда марказ қошида ҳар йўналишлар бўйича экспертлар гуруҳи ташкил қилиш лозимлиги, ихтисослаштирилган марказ мутахассисларининг ойлик маошларини ошириш, моддий-техник базани яхшилаш борасидаги таклифларини билдиришди.

Таъкидлаш жоиз, беморларга тиббий хизмат сифатини янада ошириш ва шифокорларнинг иш самарадорлигини кўтариш мақсадида Республика онкология илмий марказига Давлат Дастури асосида республика миқиёсида 144 млн. АҚШ долларлик моддий-техник база ажратилмоқда. Бу, албатта, тизимдаги муаммоларнинг босқичма-босқич бартараф бартараф этилишида муҳим омил бўлади.

Бугунги кунда болалар онкологияси бўйича мутахассислар йўқлиги энг катта муаммолардан бири эканлиги ҳам соҳа вакиллари томонидан баён қилинди. Бу йўналишдаги мутахассисларни марказнинг ўзида тайёрлаш лозимлиги юзасидан ҳам аниқ ва истиқболли таклифлар берилди.

Мулоқотдан сўнг, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров ва депутатлар марказ биносини кўздан кечирди. Унда барча турдаги тиббий техникалар замон талабига жавоб бермаслиги аниқланди. Тиббий жиҳозлар манан эскирганлиги боис, бугунги кунда “Эндоскопия” бўлими тўлиғича ишламаяпти. МРТ текширувининг йўқлиги, Гастроскоп, Колоноскоп каби энг муҳим бўлган техникаларнинг яроқсизлиги боис, беморларни хусусий диагностик марказларга йўналтирилаётганига гувоҳ бўлишди. Шу билан бирга, ишчи гуруҳ аъзолари малакали ва ёш кадрларнинг олиб бораётган иш фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Учрашув якунида Наримон Умаров мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва билдирилган таклифларни 2019 йил Давлат Дастурига киритиш юзасидан амалий ишлар олиб борилишини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, депутатлар Республика ихтисослаштирилган урологик илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюришди.

Ҳозирги кунда ушбу марказда 38 нафар шифокор урологлар фаолият олиб боради. 2018 йилнинг декабрь ойига қадар 25212 нафар беморлар даволаниб, улардан 5932 нафарига стационар шароитда ёрдам кўрсатилган. Шундан 5446 нафар беморларга оператив муолажалар амалга оширилган.

Марказнинг “Диагностика”, “Рентген”, “Операцион” бўлимлари кўздан кечирилар экан, унда даволаш ва диагностика стандартлари асосида беморларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш учун уродинамик ўлчов тизими, рақамли рентген, МСКТ ва МРТ аппаратлари, замонавий патогистологик жамланмалар йўқлиги кузатилди. Мавжуд техник жиҳозларнинг яроқлилик ҳолати ҳам талабга жавоб бермаслиги маълум бўлди.

РИУИАТМ бинолари босқичма-босқич 1995, 1998, 2003 йилларда қуриб битказилган бўлсада, жарроҳлик амалиётлари бажариладиган хоналар эски лойиҳа асосида қурилгани боис, бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Шундан сўнг, Наримон Умаров ҳамда депутатлар марказда қуриб битказилган янги бинони кўриб чиқдилар. Бугунги кунда давлат инвестиция дастурига киритилган 250 ўринга мўлжалланган замонавий даволаш диагностика марказининг қурилиш ишлари битиш арафасида турибти. 1995-1998 йилларда фаолият учун қабул қилинган биноларда беморларни текшириш, ташхислаш ва даволашда етарли шароитлар ва қулайликлар бўлмаганлиги сабабли янги поликлиника биносини қуриш масаласи кўтарилди ва давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланди.

Айни дамда қурилиш монтаж ишлари бажариб бўлинди. Бино хоналарини асбоб-ускуналар ва тиббий техникалар билан жиҳозлаш ишлари бошлаб юборилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан 2017 йилда РИУИАТМнинг Саудия тараққиёт фонди маблағлари доирасида 3.2 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 19 хил 31 турдаги асбоб-ускуналари таъминоти мўлажалланган эди. Ҳозирги кунга қадар 1-этап тендер ўтказилиб, марказга ультратовуш аппарати олинди ва шу йил охиригача МСКТ, рақамли рентген ва “Carm” русумли рентген аппаратлари олиниши ва 2019 йил 1-чорагида ишга туширилиши кўзда тутилган. Бироқ, тендернинг 2-этапи қачон ўтказилиши ҳанузгача муаммолигича қолмоқда.

Учрашув якунида “Адолат” СДП фракцияси Наримон Умаров ва депутатлар кузатилган ва кўтарилган муаммоларни қонун доирасида бартараф этишга ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ҳамкорликда ривожлантиришга келишиб олдилар.


Кўришлар сони: 1214

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...