Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

Сессияларда ҳудудлардаги аҳвол, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар муҳокама қилинмоқда

2018 йил 13 декабрь куни Cирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сайхунобод тумани ҳокимликларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов раислигида Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур ҳудудлардаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессиялар ўтказилди.

Уларда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган тадбирлар аввалида ушбу ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Эътиборга молик жиҳати шуки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ўтказилаётган мазкур сессияларда тегишли вазирлик ва идораларнинг мутасаддилари ўз соҳаси ва йўналишидан келиб чиқиб ахборот бераётгани маҳаллий кенгашлар депутатларининг ҳам мавқеини оширишга хизмат қилмоқда.


Депутатлар аҳоли кенг жамоатчилиги вакиллари билан мулоқотлар чоғида Президентимиз томонидан соғлиқни сақлаш, пенсия таъминотини яхшилаш, мамлакатимиз мудофаа қобилиятини юксалтириш каби муҳим масалаларга қаратилган қатор Фармон ва қарорларнинг қабул қилинаётгани ҳамда уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича сўзлаб бермоқда. Юртдошларимиз бу каби ислоҳотлардан мамнунлигини билдирмоқда.

Бу жиҳат мазкур сессияларда ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Ўз навбатида, сессияларда қайд этилганидек, айни пайтда мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Буни Республика ишчи гуруҳи томонидан вилоят ҳудудларида олиб борилган ўрганиш натижалари ҳам тасдиқлайди. Шундан келиб чиқиб, сессияларда мазкур ҳудудларда бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари қизғин муҳокама этилди. Хусусан, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш натижаларига кўра, Янгиер шаҳрида 6 та, Сайхунобод туманида эса 5 та бўш турган бино мавжудлиги аниқланиб, уларнинг тақдири муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи аъзолари мазкур ҳудудларда маҳаллаларда, ижтимоий объектларда одамлар билан юзма-юз бўлиб, уларнинг муаммолари билан қизиқдилар. Янгиер шаҳрида аниқланган 3 331 та муаммодан 726 таси, Сайхунобод туманида — 5 733 та муаммодан 104 таси жойида ҳал этилди.

Диққатга молик жиҳати, ишчи гуруҳ аъзолари фақатгина муаммоларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимига ҳам катта эътибор қаратди. Тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан қизиқди. Эътибордан четда, кўздан пана бинолар, қаровсиз, бўш ётган майдонлар, фаолияти тўхтаб қолган корхона ва объектлардан ижтимоий фойдали мақсадлар йўлида фойдаланишни йўлга қўйиш чораларини кўрмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессиялар кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди. Бандлик масаласида Янгиер шаҳрида аҳолининг 41 600 нафаридан 10 841 нафари (26 фоизи) иш билан таъминлангани статистик ҳисоботларда қайд этилган. Аммо, ўтказилган таҳлиллар жараёнида ҳақиқатда 12 852 нафар одам ишсиз экани маълум бўлди.

Сессиялар ишида бугун юртимизда одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало, фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралаётган бир пайтда ҳудудларда мазкур масалага эътиборни янада кучайтириш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Умуман, Сирдарёнинг шаҳар ва туманларида мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида ҳам очиқ фикр юритилди. Муаммолар ошкора муҳокама қилинди.  

Сессияларда ҳудудларда аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Коммунал масалаларни сифатли ва ўз вақтида ҳал қилиш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шунингдек, сессиялар ишида Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларининг жойлардаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг шаҳар ҳамда туманларида барча соҳа, йўналишлар бўйича аниқланган муаммолар мутасадди вазирлик ва идоралар, туман мутасаддилари иштирокида чуқур таҳил қилинди. Уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1449

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...