Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Депутатлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифатини ўрганмоқда

Депутатлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифатини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳани изчил ривожлантиришга доир долзарб вазифалар ҳамда муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берди. Шундан келиб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган Ҳаракатлар режаси — “Йўл харитаси” тадбирлари белгиланди.

Ушбу “Йўл харитаси” асосида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминотини яхшилаш, салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди. Ишчи гуруҳ таркибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва республика тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари 27-29 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятига ташриф буюришди.

Ташрифнинг дастлабки кунида ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасида йиғилиш ўтказилиб, соҳадаги мавжуд ҳолат, муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгилаш мақсадида ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижаси ҳамда самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Айтиш жоизки, вилоятда бугунги кунга қадар дори-дармон сотиб олиш учун 41,1 млрд. сўм ажратилган бўлиб, бу 2017 йилга нисбатан ўртача 2,5 бараварга ўсган.

Қишлоқ оилавий поликлиникаси (ҚОП) ва қишлоқ врачлик пунктлари (ҚВП)нинг моддий-техника базасининг мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида 10 та, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 3 та, инвестиция дастури асосида 4 та бирламчи тиббиёт муассасаси таъмирланган.


Аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш мақсадида депутатларимиз Ангор, Музрабод, Шеробод, Шўрчи ва Олтинсой туманлари ҳамда Термиз шаҳридаги тиббиёт бирлашмасида бўлиб, беморлар, ҳамшира ва шифокорлар билан суҳбатлашдилар. Олтинсой туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишиб, шифокорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилдилар. Мулоқот чоғида мазкур бирлашмада бир қатор камчиликлар мавжудлиги эътиборга олинди. Жумладан, Олтинсой тумани аҳолисига хизмат кўрсатаётган тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилганда, 4 та тез тиббий ёрдам хизмат машинасининг яроқлилик муддати ўтгани аниқланди. Белгиланган норматив бўйича 13 минг аҳолига битта автомашина хизмат кўрсатиши нуқтаи назардан туманда яна қўшимча 3 та автомашинага эҳтиёж сезилаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси биноси 1993 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда аҳоли сони икки баробар ортгани учун бино қуввати жиҳатидан талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари, даволаш профилактика муассасаларининг моддий-техник базаси ҳам ночор аҳволда. Айни кунда бирлашмага замонавий ИВЛ аппаратлари, болалар ва катталар учун оксигенаторлар, кувез аппаратлари, функционал кроватлар, замонавий жарроҳлик жамланмалари, кўчма рентген мосламаси етишмаслиги аниқланди.

Бугунги кунда туманда 162 нафар олий маълумотли шифокор мавжуд бўлиб, улардан 20-25 фоизини нафақа ёшидагилар ташкил этади. 145 нафар турли хилдаги тор доирадаги тиббиёт мутахассисларига эҳтиёж сезилмоқда.

Шундан сўнг 37-Қишлоқ оилавий поликлиникага ташриф буюрилиб, бу ерда ҳам бир талай муаммо мавжудлиги аниқланди. 37 нафар тиббиёт ходими ишлайдиган мазкур поликлиника айни пайтда таъмирталаб аҳволда. Муассасада ичимлик сув муаммоси бор.

Ишчи гуруҳ аъзолари аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги мавжуд муаммоларни батафсил ўрганиб чиқиб, уларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилашди. Ўз навбатида, аниқланган муаммоларни бартараф этишда республика ва маҳаллий бюджетлардан маблағлар ажратиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 153

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...