Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Жиззах вилоятида тиббий ёрдам ва патронаж хизматлари ҳолати янада яхшиланади

Жиззах вилоятида тиббий ёрдам ва патронаж хизматлари ҳолати янада яхшиланади

Мамлакатимизда тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соҳага янги технологияларни татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон манфаатларини таъминлаш, халқимизнинг саломатлигини муҳофазалашда муҳим омил бўлаётир. Давлатимиз раҳбари ўзининг ҳар бир чиқишларида барча ислоҳотларни амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад одамлар ҳаётини яхшилаш эканлиги, сифатли тиббий хизмат бу борада муҳим ўрин тутишини қайта-қайта таъкидланмоқда.

Шу мақсадда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолатини ўрганиш мақсадида тузилган Республика ишчи гуруҳи таркибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Н.Умаров бошчилигида Жиззах вилоятига ташриф буюришиб, вилоятдаги соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устивор фазифаларни белгилаш мақсадида ўрганиш ишларини олиб боришди.

Жиззах вилояти аҳолисига 37 та шифохона, (жумладан 1 та шахар ва 12 та туман тиббиёт бирлашмалари), 113 та амбулатория-поликлиника муассасалари, жумладан 27 та қишлоқ оилавий поликлиникалари, 54 та қишлоқ врачлик пунктлари, РШТЁИМ Жиззах филиали ва унинг 12 та туманлардаги бўлимлари, вилоят перинатал маркази ва Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Жиззах вилоят бўлинмаси ва 14 та ДСЭНМлар томонидан хизмат кўрсатилмокда.

Жиззах вилоятининг туман ва шахарларида 13 та марказий тез тиббий ёрдам станциялари ва уларнинг 45 та шахобчалари орқали хизмат кўрсатилмоқда.

2018 йил 4 дона “Дамас” русумли автамашина олинган. Вилоятга 85 та “Дамас” русумли ва 17 та “Hyunday», 4та “Nissan” русумли жами 102 та тез тиббий ёрдам автотранспортлари хизмат кўрсатмоқда.

Жами 102 та тез тиббий ёрдам автомашинасидан 63 та (61,8%)сига GPS – навигатор ускунаси ўрнатилган. Сайёр бригадалар сони 86 та, жумладан 69 та врачлик (72,7% ўриндошлар ҳисобидан) ва 17 та (27,3%) фельдшерлик бригадаси ташкил қилади.

Аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва тиббий маданиятини ошириш орқали аҳоли ўртасида касалланиш кўрсаткичлари пасайишини ва умр узайишига эришиш мумкин.

Вилоятда 2019 йил курилиш таъмирлаш ишлари кузда тутилган 30 та объектларга жами 63910,0 млн.сум маблаг режалаштирилган, шундан 1 таси янги курилиш, 17 та реконструкция ва 12 тасини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда, сифатли бажарилишини таъминлаш лозим.

Шунингдек, хусусий тиббиёт сохасида 2019 йилда барча режалаштирилган лойиҳалар 23 та, шундан янги ташкил этиладиган муассасалар 12 та бўлиб шундан чет эл инвестицияси иштирокида 4 та, фаолияти кенгаядиган муассасалар 11 тани ташкил қилади. Лойиҳанинг жами суммаси 48,489,0 млн.сўмни ташкил қилиб, шундан тадбиркорларнинг ўз маблаглари 11,910.0 млн сўмни,тижорат банк кредитлари хисобидан 36,579.0 млн сўмни ташкил қилади. Хусусий тиббиёт муассасалари ташкил қилиниш хисобидан 163 та бўш ишчи ўрни яратилиши белгиланган.

Шунингдек ишчи гуруҳ томонидан Жиззах шаҳри ҳамда Зарбдор туманидаги тиббиёт муассасалари, ҚВПлар, оилавий поликлиникаларнинг фаолияти ўрганилди. Хусусан, Зарбдор туманидаги Тошкесган ва Оқар қишлоқ фуқаролар йиғинларида бўлишиб, соғлиқни сақлаш тизимида ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни ҳудудлар кесимида таҳлил этилиб, жойлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминоти ва салоҳияти, патронаж хизматининг аҳволи таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида Тошкесган ҚВПда бугунги кунда тиббий жиҳозлар етишмаслиги ҳамда штатлар ва кадрлар билан боғлиқ бўлган масалалаларни ҳал этиш лозимлиги маълум бўлди. Мазкур муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор амалий чоралар ишлаб чиқилди.

Қолаверса депутатлар томонидан тиббий хизмат кўрсатишда республика, вилоят, туман ва қишлоқ бўғинлари ўртасида боғлиқликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шу билан биргаликда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари ҚВП ҳамда ҚОПлар томонидан кўрсатилаётган потранаж хизматларини сифатли ташкил этилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.


Кўришлар сони: 823

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...