Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Хоразмда аҳолининг тиббиётдан рози бўлиши учун амалий ишлар олиб борилади

Хоразмда аҳолининг тиббиётдан рози бўлиши учун амалий ишлар олиб борилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари 19-21 ноябрь кунлари Хоразм вилоятидаги даволаш профилактика муассасалари фаолияти, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан танишдилар.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президиенти ҳузурида 2018 йил
9 ноябрь куни республика соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар натижадорлигини муҳокама қилиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва соҳани изчил ривожлантиришга доир долзарб вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор мажлисида соҳадаги муаммолар чуқур таҳлил қилинган эди. Давлатимиз раҳбари уларни бартараф қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берди ва соғлиқни сақлаш тизимида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган Ҳаракатлар режаси - “Йўл харитаси” тадбирлари белгиланди.

Ушбу “Йўл харитаси” асосида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами хизмати сифати ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан Республика ишчи гуруҳи шакллантирилди унинг таркибига парламент қуйи палатаси депутатлари ҳам киритилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Спикер ўринбосари Наримон Умаров бошчилигида 19-21 ноябрь кунлари Хоразм вилоятида бўлдилар.

Депутатлар худуддаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, шифокорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан мулоқот қилдилар.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида 12 та ихтисослашган тиббиёт марказлари, 115 та амбулатория-профилактика муассасалари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали ҳамда унинг субфилиаллари фаолият кўрсатади. Вилоят аҳолисига 4511 нафар шифокорлар ва 15244 нафар ўрта тиббиёт ходимлари тиббий хизмат кўрсатмоқда.  

Шаҳар ва қишлоқ аҳолисига шошилич ва кечиктириб бўлмас ҳолатларда тиббий хизмат кўрсатиш учун 65 та тез тиббий ёрдам шохобчалари ташкил қилинган ва 110 та ижтимоий дорихона фаолият кўрсатмоқда.

Тез тиббий ёрдам тизимида ҳозирги кунда 107 та автотранспорт фаолият кўрсатмоқда. Тез ёрдам хизмати 2017-2018 йилларда 54 та “Дамас”, 5 та “Ниссан” ва 7 та “Хундай” реанимобиллари билан таъминланди. Тез тиббий ёрдам бригадалари 41 турдаги дори воситалари ва тиббий жиҳозлар билан таъминланган. 2017 йилда ҳар бир чақириқ учун дори-дармонга ажратилган маблағ 2235 сўмни ташкил қилган бўлса, 2018 йилда 5000 сўм миқдорида маблағ ажратилган.

2018 йилда тиббиёт олий ўқув юртларини тамомлаган 231 нафар, клиник ординатурани битирган 59 нафар мутахассис вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларига ишга жойлаштирилган. Йил давомида 30 нафар мутахассислар хорижий давлатларда малака оширган.

Олиб борилган чора-тадбирлар билан бир қаторда соҳада айрим муаммолар ҳам мавжудлиги туфайли тиббий хизмат натижадорлиги талаб даражасида эмас. Хусусан, вилоятдаги қишлоқ оилавий поликлиникаларидан 30 таси, қишлоқ врачлик пунктларидан 10 таси таъмирга муҳтож. Вилоятда ижтимоий дорихоналар фаолиятида муаммолар мавжуд. Аксарият даволаш профилактика муассасаларида, хусусан ихтисослаштирилган марказлар филиалларида юқори малакали мутахассисларга эҳтиёж бор.

Хусусан, Спикер ўринбосари Наримон Умаров ташриф буюрган Хонқа туманидаги 45-сон, Боғот туманидаги 5-сон, Ҳазорасп туманидаги 34-сон оилавий поликлиникалар мукаммал таъмирлангани ҳолда зарур тиббий анжомлар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги аниқланди. Янгибозор туманидаги 64-сон ҳамда Гурлан туманидаги 14-сон оилавий поликлиниклар бинолари таъмирталаб, тиббий жиҳозлар билан таъминланмаган. Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўргаришлар натижалари асосида Хоразм вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2019 йилда барча шаҳар-туман тиббиёт бирлашмалари замонавий, ўта сезувчан УТТ аппаратлари билан жиҳозланиши, бирламчи тиббиёт муассасалари тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиши, туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ихтисослаштирилган бўлимлар ташкил этилиши, 55 та шифокорнинг хорижда малака ошириши, вилоятда даволашнинг 50 дан ортиқ янги усуллари татбиқ этилиши белгиланди.

Ушбу ишларни амалга оширишда республика бюджетидан ажратиладиган ва маҳаллий бюджетдан ажартиладиган маблағ манбаларига аниқлик киритилди. Ушбу режаларнинг амалга оширилиши вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.


Кўришлар сони: 145

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...