Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Қабул қилинаётган қонунлар халқ муҳокамасида

Қабул қилинаётган қонунлар халқ муҳокамасида

Куни кеча Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва сайловчилар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари аъзолари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси раҳбари Наримон Умаров қонунчилигимизга киритилган ўзгартишлар, янги қонун лойиҳалари ва давлатимизнинг бугунги сиёсати хусусида ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг депутатлар Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

Бундан ташқари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинган ва айни кунларда иккинчи ўқишга тайёрланаётган “Фан тўғрисида”ги, “Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида”ги, “Туризм тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳалари бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Сайловчилар эса ўзларини қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олдилар ва қонун лойиҳаларига ўз таклифларини билдирдилар.


Кўришлар сони: 1659

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Депутатлар ўзлари ўқиган мактабга китоб совға қилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қарор топган амалиётга мувофиқ, парламент қуйи палатаси депутатлари...

26.03.2019
Қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси кун тартиби белгилаб олинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатлар...

25.03.2019
Санъат ва китобхонликка ошно ёшлар кўпаяди

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир....