Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва одамларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама этилди

Ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва одамларни қийнаб келаётган муаммолар муҳокама этилди

2018 йил 26 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор тумани ҳокимлигида халқ депутатлари Миришкор туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди. Унда мазкур туманда ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва одамларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров бошқарган мазкур сессияда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар, вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда алоҳида таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида халқ билан доимий мулоқот қилиш, одамларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишнинг оқилона механизм ва усулларини жорий этиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди. Иш юритишнинг бу усули, яъни, халқнинг дардини эшитиш, аҳоли билан очиқ, юзма-юз мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш фуқароларнинг давлат ва жамиятга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Йиғилишда Миришкор туманида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишдаги муаммолар, аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, муаммоларни бартараф этиш, қиш мавсуми олдидан аҳолини ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш сира кечиктириб бўлмайдиган вазифа экани қайд этилди.

Сессияда тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш ва фаолият доирасини кенгайтириш ишлари суст олиб борилаётгани танқид қилинди. Аҳолининг соғлиғини сақлаш, транспорт, доимий ишга жойлашиш, пенсия ва нафақа таъминоти, йўл қурилиши, банк-кредит соҳалари билан боғлиқ масалалар кўпроқ ўйлантираётгани таъкидланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва капитал қурилиш соҳаларида йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Туманда инвестицияларни жалб этиш, кичик саноат зоналари фаолиятини самарали йўлга қўйиш ҳам бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири экани айтиб ўтилди.

Молия ва банк хизматларини замонавий, шаффоф тизим асосида йўлга қўйиш орқали хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес ривожига кенг йўл очиб бериш мақсадга эришишнинг муҳим омили экани уқтирилди.

Миришкор туманида оилавий тадбирларни миллий ва диний қадриятларимизга мос ҳолда, ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликсиз ўтказиш юзасидан доимий мониторинг юритиш тизимини йўлга қўйиш лозимлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ўз навбатида, мониторинг натижалари асосида тегишли ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, урф-одатлари ҳамда мавжуд шароитларидан келиб чиқиб, оилавий тадбирларни намунали ўтказиш билан боғлиқ масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари муҳокамасига киритиб бориш тавсия этилди.

Йиғилишда халқ депутатлари Миришкор тумани Кенгашининг доимий комиссиялари ва депутатлари туманни комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар ижроси юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотларини мунтазам эшитиб бориши лозимлиги юзасидан тушунтиришлар берилди.

Туманни комплекс ривожлантириш бўйича вазифалар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган туман ташкилотлари раҳбарларига нисбатан уларни лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгаши ва тегишли юқори турувчи вазирлик ҳамда идораларга таклифлар киритиб борилиши алоҳида уқтириб ўтилди.

Мажлисда, шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилган ишлар ҳам иштирокчиларнинг диққат марказида бўлди.

Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 234

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...