Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Одамларни ўйлантираётган масалалар Ширин шаҳри ва Сирдарё тумани сессияларида очиқча муҳокама қилинди

Одамларни ўйлантираётган масалалар  Ширин шаҳри ва Сирдарё тумани сессияларида очиқча муҳокама қилинди

2018 йил 16 октябрь куни Cирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Сирдарё тумани ҳокимликларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов раислигида Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур ҳудудлардаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессия ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Танқидий-таҳлил руҳда ўтган тадбирларда аввалида ушбу ҳудудларни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.


Сессияларда таъкидланганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Шундан келиб чиқиб, сессияларда Шарин шаҳри ва Сирдарё туманида бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари қизғин муҳокама этилди. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра, Ширин шаҳрида 40 та (умумий ер майдони 39 гектар, бино ва иншоотлар эгаллаган майдон 45,8 минг кв.м) фаолият кўрсатмаётган, бўш турган ва қисман бўш турган объектлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, улардан 2 таси давлат мулки объекти, 38 таси эса хусусий мулкчилик шаклидаги объектлардир. 4 та объект бўйича 9,5 млрд. сўм ва 4700 минг доллар миқдорда инвестиция киритиш ва 135 та янги иш ўринлари яратиш юзасидан “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган. Сирдарё туманида эса, 146 та (умумий ер майдони 112,9 гектар, бино ва иншоотлар эгаллаган майдон 153,6 минг кв.м) фаолият кўрсатмаётган, бўш турган ва қисман бўш турган объектлар мавжудлиги аниқланган (17 та давлат мулки объекти, 129 та хусусий мулкчилик шаклидаги объектлар). 33 та объект бўйича 20,4 млрд. сўм ва 1340,0 минг доллар инвестиция киритиш ва 240 та янги иш ўринлари яратиш юзасидан “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган. Тасдиқланган тармоқ жадвалига асосан 33 та лойиҳа жорий йил якунига қадар ишга тушиши режалаштирилган бўлиб, шундан 4 та объект фаолияти тикланди, уларга 15,4 млрд.сўм инвестиция жалб қилинган ҳамда 25 та янги иш ўринлари ташкил этилди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари мазкур ҳудудларда фақатгина муаммоларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимига ҳам катта эътибор қаратди. Тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан қизиқди. Эътибордан четда, кўздан пана бинолар, қаровсиз, бўш ётган майдонлар, фаолияти тўхтаб қолган корхона ва объектлардан ижтимоий фойдали мақсадлар йўлида фойдаланиш чораларини кўрмоқда. Бундай объектларни ишга тушириб, тадбиркорлик қиламан деган фуқароларга кредит олиш, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияларда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди. Зеро, бугун юртимизда одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало, фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Айни жиҳат ҳисобга олинган ҳолда, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида Ширин шаҳри Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган 493 нафар фуқародан 247 нафари ишга жойлаштирилган, 2 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган. Меҳнат бозорида эркин рақобатлаша олмайдиган, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун жами 17 та корхона ва ташкилотларда банд қилиб (квоталаб) қўйилган 109 та бўш иш ўрнига жами 73 нафар фуқаро ишга жойлаштирилган. 246 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юборилган. Сирдарё туманида эса, жорий йил январь-сентябрь ойлари мобайнида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган 1639 нафар фуқародан 822 нафарининг бандлиги таъминланган, 28 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланган. Меҳнат бозорида эркин рақобатлаша олмайдиган, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун жами 51 та корхона ва ташкилотлардаги 372 та бўш иш ўринлари банд қилиб (квоталаб) қўйилган. Ушбу иш ўринларига 98 нафар ёлғиз ота, оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон фарзанди бўлганлар, 138 нафар меҳнат бозорига янги кириб келган ёшлар (битирувчилар), 1 нафар ногирон, 26 нафар пенсия ёшига яқинлашиб қолган фуқаролар ишга жойлаштирилди. 740 нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жал этилган.

Ушбу шаҳар ва туманда мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида ҳам очиқ фикр юритилди. Муаммолар ошкора муҳокама қилинди.  


Сессияларда ҳудудларда аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Совуқ ва қорли-қировли кунлар бошланмасидан коммунал масалаларни сифатли ва ўз вақтида ҳал қилиш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Шунингдек, сессиялар ишида Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларининг тумандаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Бир сўз билан айтганда, Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Ширин шаҳри ва Сирдарё туманида барча соҳа ва йўналишлар бўйича аниқланган муаммолар мутасадди вазирлик ва идоралар, туман мутасаддилари иштирокида чуқур таҳил қилинди. Уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 655

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...