Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Ангорликларни қийнаб келаётган муаммолар туман сессиясида муҳокама этилди

Жорий йилнинг 18-19 январь кунлари Президентимиз Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишар экан, бу ерда аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган объектлар фаолиятини қайта тиклаш, янги корхоналар очиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Ўтган қисқа вақт мобайнида Президентимизнинг мазкур топшириғини тўла-тўкис бажариш мақсадида воҳада, жумладан, Ангор туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Ободонлаштириш ишлари авж олди. Барча инфратузилмалар яхшиланмоқда. Бўш ётган майдон ва иншоотлар инвентаризациядан ўтказилиб, халққа наф келтиришга аҳд қилган тадбиркорлик субъектларига фойдаланишга берилмоқда. Бу эса, ҳудуднинг обод масканга айланиб, одамларнинг фойдали меҳнат билан банд бўлишига, тадбиркорнинг ҳам, аҳолининг ҳам даромади ортиб, туман иқтисодиётини ривожлантиришга туртки бўлмоқда. Шунга қарамасдан, ҳали ишга солинмаган имкониятлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам етарлича.

Айни жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ижтимоий-иқтисодий ҳолат, аҳолини ташвишлантираётган муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилди.


Ўрганишлар натижаси юзасидан куни кеча Сурхондарё вилоятининг Ангор тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Наримон Умаров раислигида ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан мазкур тумандаги ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган сессия ўтказилди.

Унда Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Танқидий-таҳлил руҳида ўтган йиғилиш аввалида туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, пировардида оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессия кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди.

Сессияда туман аҳолисига коммунал хизмат кўрсатиш, жумладан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Совуқ ва қорли-қировли кунлар бошланмасидан коммунал масалаларни ҳал қилишга тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Бир сўз билан айтганда, Ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан Ангор туманида барча соҳа ва йўналишлар бўйича аниқланган муаммолар мутасадди вазирлик ва идоралар, туман мутасаддилари иштирокида чуқур таҳил қилинди. Уларни бартараф этишнинг аниқ чора-тадбирлари ишлаб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 558

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...