Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларнинг ОАВда ёритилиши

Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишди

Фракция раҳбари фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан  танишди

Хабарингиз бор, айни кунларда парламент аъзолари ҳудудларда бўлиб, қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона фойдаланиш, сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш, ғўзадан кафолатли ҳосил яратиш билан боғлиқ долзарб масалалар билан яқиндан танишмоқдалар.

Бугун Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзМТДП фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратов "Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги" муносабати билан Самарқанд вилоятида бўлиб, бир қатор фермер хўжаликлари фаолиятини ўрганди. Жумладан, "Иштихон нурли давр" фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишиб, ғўза парвариши ва уни томчилатиб суғориш ишларини кўздан кечирди.

Бугунги кунда фермер хўжалигида ғўзани сўғориш ишлари Греция технологияси асосида олиб борилмоқда. Ҳозирда ушбу қурилма бир сутка давомида 50-60 гектар дала майдонини суғориш қувватига ега. Агар оддий ариқларда шунча майдонни сўғориш керак бўлса, 10-15 кун вақт керак бўлади. Мазкур технологияни қўллаш орқали ҳам вақт тежалади ҳам сув исрофгарчиликларининг олди олинади.


Кўришлар сони: 2050

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...