Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Аҳоли билан мулоқотларда муаммолар ўз ечимини топмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаев Пахтачи туманида бўлиб, жойлардаги муаммоларни ўрганиб, халқ билан мулоқотлар олиб бормоқда. Депутат  туманнинг “Истиқбол” маҳалласи сайловчилари билан учрашганда 16 ёшли Мухлиса Қўлдошова соғлигини тиклаши учун имконияти етарли эмаслиги туфайли касалхонада ётиб даволанишга амалий ёрдам сўраб депутатга мурожаат этди.
Чап оёғи яхши ҳаракатланмаслигидан иккинчи гуруҳ ногиронига айланган Мухлиса Қўлдошованинг мурожаати юзасидан депутат А.Пардаев туман Тиббиёт бирлашмаси бош врачи  билан учрашиб, масалани ижобий ҳал этди. 

Натижада 16 ёшли Мухлиса Қўлдошовага имтиёзли равишда Самарқанддаги ногиронларни реабилитация қилиш марказида даволаниш учун ордер олиб берилди.

– Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Азамат Пардаевнинг менга берган амалий ёрдамидан жуда ҳам миннатдорман. Менда эртанги кунга бўлган ишонч янада ортди. Давлатимизнинг ижтимоий томондан қўллаб-қувватлаши ҳар қандай кишини дилини хурсанд қилади, – Мухлиса Қўлдошова:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан мулоқотлари жойларда қизғин давом этмоқда. 

Кўришлар сони: 1530

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.09.2017
Қозоғистон парламенти аъзолари билан учрашув

2017 йилнинг 26 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Сенати раиси К.Токаев бошчилигидаги парламент...

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...