Cайт ранги: A A


Сайловчилар билан учрашувларни ОАВда ёритилиши

Амалий ишлар самараси

Амалий ишлар самараси
Депутатларнинг аҳоли билан учрашувлари самараси жойларда қатор муаммоларнинг бартараф этилаётганида ўз аксини топмоқда. Учрашувда ҳал этилган кичик бир масала ҳам одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч билан қарашига хизмат қилади. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзМТДПдан сайланган депутатлар Ўрол Ҳайитов ва Дилфуза Жалилова Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида аҳоли билан учрашиб, юзма-юз мулоқотда бўлди. Депутатлар йўл қурилиши, коммунал соҳа, таълим, ижтимоий масалалар ва аҳолининг банклардан кредит олиш борасидаги муаммолари билан яқиндан танишди. Учрашувлар чоғида туман аҳолисини ўйлантираётган қатор масалалар ўртага ташланди. Депутатлар дастлаб “Бештерак” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашди. Мавжуд муаммоларга туман мутасаддилари билан бирга ечим изланди.

Мазкур қишлоқда истиқомат қилувчи Актам Санаев ҳовлисидаги иссиқхонани кенгайтириш нияти борлиги, аммо бунинг учун кредит олишда муайян тўсиқларга дуч келаётганини билдирди. Депутатлар ушбу масала юзасидан “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг Китоб туман филиали раҳбарига мурожаат қилди. Масалага жойида ечим топилди, фуқарога банк маъмурияти томонидан кредит олиш учун зарур ҳужжатларни топшириш борасида тегишли ёрдам кўрсатилди. Шунингдек,  бештераклик Ойсара Раҳимованинг истеъмол кредити олиш борасидаги муаммоси ҳам тез орада ўз ечимини топадиган бўлди. Собир Марқаевнинг ҳудуддаги ички йўлларни асфальтлаш борасидаги мурожаати асосида туман йўл қурилиш бўлими ва туман ҳокимлигига депутатлик сўрови юборилди.

Ўрганишлар давомида “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам аҳоли ижтимоий-маиший ҳаётига дахлдор қатор муаммолар йиғилиб қолгани маълум бўлди. Хусусан, фуқаро Алишер Эшонқулов қишлоқ аҳолиси учун катта сойдан ўтадиган кўприкни таъмирлаш борасида мурожаат қилди. Депутатларнинг аралашуви билан кўприкни таъмирлаш ишлари тез орада бошлаб юбориладиган бўлди. Бундан ташқари, Шокир Бойматовнинг электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш учун қўшимча трансформатор кераклиги, аҳоли томорқалари учун оқар сув  борасидаги таклифи ҳам депутатлар назоратига олинди: ушбу масалаларда туман ҳокимлиги ва туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови киритиладиган бўлди. 

Депутатлар ҳудуддаги ўрганишлари давомида таълим масканлари фаолиятига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Жумладан, улар “Боғбон” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 11-умумтаълим мактабида бўлиб, бу ердаги аҳвол билан яқиндан танишди, мактаб маъмуриятининг талаб ва таклифларини тинглади. Мактаб директори Хосият Абдуллаева таълим муассасасида ўқувчилар учун минифутбол майдончасини барпо этишда амалий ёрдам сўради. Шунингдек, 17-мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилганда, хўжалик ишлари бўйича мудир Шаҳноза Муродова айрим жиҳозларга эҳтиёж борлигини маълум қилди. Ҳар икки масала юзасидан туман ҳокимлиги ҳамда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман бўлимига депутатлик сўрови юбориладиган бўлди.

— Аҳолининг ҳар бир мурожаат ва таклифини эътиборга олиш, маввжуд муаммоларни бартараф этиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш биз депутатларнинг энг асосий вазифамиздир, — дейди ЎзМТДП фракцияси аъзоси Дилфуза Жалилова. — Эътиборлиси, мурожаатларда фақат шахсий муаммолар эмас, балки маҳаллаларда ечимини кутаётган муаммолар, қурилиш ишлари, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни и билан таъминлаш юзасидан таклиф-мулоҳазалар билдирилди. Ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиб, уларни имкон қадар ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини бир лаҳза бўлса-да, унутишга ҳаққимиз йўқ. 

Фракция аъзоларининг аҳоли билан мулоқотлари, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш билан боғлиқ амалий фаолияти қизғин давом этмоқда.

Кўришлар сони: 4443

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...